Оила қуришдан мақсад тинч-тотув оила бунёд этиш ҳам мақсадлардан бири бўлиб, оила тинч бўлса – жамият ҳам тинч-тотув бўлади.

Шундай экан эр ва аёл ўртасида ўз бурчлари мавжуд.Жумладан;

Эрнинг аёли олдидаги бурчлари.

Оилада эркакнинг ўз аёли олдидаги бурчи икки қисмга бўлинади: моддий ва маънавий бурчлар. Моддий бурчларга аёл кишининг таъминоти назарда тутилади. Бу аёлга маҳр беришдан бошланиб, оила қурилгач, унинг барча эҳтиёжлари: емак-ичмак, кийим, маскан, агар қурби етса, аёл уй юмушларида қийналиб қоладиган бўлса, уни ёрдамчи билан таъминлаш, уй жиҳозлари, озодалик учун керакли анжомлар билан таъминлаш эркакнинг зиммасидаги бурч ҳисобланади. У ўз аёли учун буларни оғринмасдан амалга ошириши керак.Маънавий бурчлар эса аёлга илм бериш, унинг динини мустаҳкам қилишдан бошланиб, аёлга яхши муносабатда бўлиш, яхши яшаш назарда тутилади.

Қуръони каримда ҳам: “Аёлларингиз билан яхши муошаратда (яхши яшашлик) яшанг”, деб амр қилинган. Аёлини ерга уриб, хўрлаб, унга азият етказмаслик, беэътибор ташлаб қўймаслик ҳам эрнинг маънавий бурчи ҳисобланади.

Аёлнинг эр олдидаги вазифалари.

Аёл кишининг ўз эри олдидаги бурчларининг асоси – унинг итоатида. Аёл эса ширинсўз, меҳр-шафқатли, эътиборли, мулойим, ўз яқинларига ғамхўрлиги, турмушнинг ҳар жабҳасида эрига яқин кўмакчи ва ҳамкор эканлиги билан қадрлидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг энг яхшиси унга қарасанг сени хурсанд қиладиган, (бирон ишга) буюрсанг итоат этадиган, унга тегишли бирон қасам ичсанг, қасамингни бузмасликка ёрдам берадиган ва кўчага чиққанингда уйда иффатини ва сенинг мол-мулкингни асраб-авайлайдиган аёлдир», деб айтганлар.  (Насоий ва Аҳмад ривояти)

Эрининг рухсатисиз нафл рўзасини тутмаслик, эри ёқтирмаган кишиларни уйига киргизмаслик, уйдаги нарсаларни унинг изнисиз бировга бермаслик, эрининг сирларини муҳофаза қилиш, уйдаги оила аҳли, бола-чақаларини муҳофаза қилиш аёлнинг олдидаги вазифалардир.

1.Аёл киши эрига итоаткор бўлиши.
2.Аёл киши фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши.
3.Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак.

4.Хотин киши Аллоҳ таоло эрига берган насибага рози бўлиши ва унга инжиқлик қилмаслиги керак.

5.Аёл киши эри топган ризққа шукр қилиб, қаноат қилиши, эрининг бу йўлдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор

  1. 6. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмаслиги, эри хунук бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар бой бўлса, эри олдида моли билан ғурурланмаслиги керак.
    Балки эр томонини риоясини қилиши, уни ҳурмат ва қадрлаши лозим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини “Аллоҳ ҳалок қилгур, унга озор берма! У сенинг олдингда вақтинчалик меҳмон бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, бизнинг олдимизга келади”, дейди” (Имом Термизий ривояти).

  1. Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига ва бошқа кўплаб нохушликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон оиланинг аъзолари яхшилаб тушуниб олиши керак

 

 

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг

хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси 

                                                                                                           Х.Касимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here