Мустақиллик, тинчлик, тараққиёт ва халқ розилиги. Бу улуғ тушунчалар доимо ёнма-ёндир. Халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан давр.
Дарҳақиқат, бугун ҳамюртларимиз нигоҳида ҳаётдан розилик, эртанги кунга ишонч, келажакка интилиш акс этмоқда. Бу бежиз эмас. Зеро, юртдошларимиз барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини, хусусан, аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифати таъминланаётганини ўз турмушлари мисолида кўриб, сезиб туришибди. Бу эса фуқароларнинг бахтли-саодатли, фаровон умр кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканидан далолат. Тажрибалардан аёнки, ҳар қандай муваффақият негизида халқ ишончини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизому юксак масъулият ётади.
Юртимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир соҳада бўлгани каби диний соҳада ҳам кенг миқёсда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса диний идора тизимидаги ҳар бир имом,отинойилар учун масъулиятлар юклайди. Юртбошимиз шахсан ўзи ҳам бунга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан яқинда бўлган Мурожаатномасида шундай деди:
“Биз жамиятда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни изчил давом эттирамиз. Бу борада 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан юртимизда биринчи марта “Дўстлик ҳафталиги”ни ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказишни таклиф этаман. Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”.
Бугунги кунга келиб Мустақиллигимиз юртимиз узра сочган зиё шарофатидан Республикамизнинг ўзида икки мингдан ортиқ масжид фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилаётган бир шароитда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Ҳозир Ўзбекистон Республикасида 16 диний конфессия эмин-эркин фаолият кўрсатмоқда.
Телевидение ва радио орқали диний-маърифий мавзуда алоҳида кўрсатув ва эшиттиришлар берилиб борилиши юртимизда Ислом динига нақадар юқори эътибор борлигини билдиради.
Юртимиз Мустақилликка эришганига ҳам чорак асрдан ошди. Бу давр кимлар учундир анча давр бўлиши мумкин, лекин мамлакатнинг иқтисодиёти ва маънавияти бу қадар ривожланиши учун жуда ҳам қисқа ва озгина вақт орлиғидир. Аллоҳ таоло бизларга шунчалик иноят ато қилдики, шунчалик қисқа вақт мобайнида Мустақил Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тез тараққий топишга улгурди. Биз юртимиз эришган ютуқларни ҳар қанча айтсак яна айтгимиз келади. Чунки ҳар сафар она юрт тараққиётини эслганимизда қалбимиз қувончларга тўлаверади.
Имом Бухорий, Термизий, Самарқандий, Марғилонийдек буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, она тилимизга таржима қилиниш ҳам Истиқлол берган улуғ тухфалардандир. Халқимизга Қурони карим маъно тафсирлари, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадислари ўзбек тилига таржима қилиб берилишига кенг имкониятлар мавжуд бўлди. Буюк алломаларимизнинг илмий мерослари қайта-қайта нашр этилиб, кенг оммага етказилмоқда. Бу билан халқимизнинг маънавий савияси ўсиб бормоқда.Призидентимизнинг сайи харакатлари билан биз отинойиларга эьтибор кучайтирилиб , вилоятимиз отинойиларни 72 соатлик ўқув семенарлари ташкил этилди. Отинойиларнинг илм салохияти оширилди. 2020 йил 10-13 феврал кунлари отинойилар имтихондан ўтказилди. Биз отинойилар Юртбошимиз Ш.Мирзиёев, ЎМИ раиси, муфтий хазратлари У.Алимов, Диний қўмита, вилоят вакиллиги томонидан бериладиган топшириқларни ўз вақтида бажаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.Отинойиларимиз ташкил этилган тарғибот гурухларида фаолият кўрсатмоқдалар. Ислом динини соф тинчлик дини эканлиги, юртимиз тинчлигининг қадрига етиш. шукур ва сабр шиоримиз булиши, бидьат- хурофот, фолбинликни олдини олиш, ёшлар тарбиясида Ватанга мухаббат, ўзбекона қадриятларимизни унутмаслик, нотинч оилаларни, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, ижтимоий химояга мухтож, ногиронлар холидан хзабар олиш, ўз жонига қасд қилиш энг оғир гуноҳ эканлиги , эрта турмушни олдини олиш, қизлар тарбияси хусусида Ханафий масхаби асосида қурьон хадислар билан тушунтириш олиб бормоқдалар.
Бизларнинг эндиги асосий вазифамиз жамиятимиз аъзоларига юксак маърифатни етказиб беришдир. Юртбошимиз айтганидек:
”Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”. Халқимиз орасида ахён ахён ношукурлик қиладиган кимсалар даврасида утириб қоламиз. Бир хонадонада бир аёлнинг ношукрлик қилиб тирикчиликдан, эрини топиш-тутишидан нолир эди. Шунда 80 ёшни қоралаб қўйган отинойимиз у аёлга савол бердилар;
– Қийинчилик нима ўзи, биласизми? – у аёлнинг жавобини кутмади ҳам. – Тинчлигимиз қадрига етинг юртимиз тинч . еганимиз олдимизда емаганимиз кетимизда. Дастурхонни қаранг, болам, пиёлани қўйгани жой йўқ. Бир вақтлар бир бурда нон учун эрта саҳардан қош қорайгунча эрларимиз ишлаган. Биз эса фарзанд тарбияси билан шуғулланганмиз. Бир бурда нонга зор бўлган вақтимиз бўлган Шунда ҳам борига шукр қилардик, йўғига сабр қилардик…
Нон топиш жуда оғир, тўйиб овқат ейишни хаёл қилардик, холос… Ўшанда халқимизга фақат моддий жиҳатдан эмас, маънавий жиҳатдан ҳам жуда оғир бўлган.. Эсласам, қўрқинчли туш каби азоб беради. Тинч-осойишта ҳаётимизга, Аллоҳ берган неъматларга шукр қилинг… Ношукрлик неъматларни кетказишини унутманг.
Ҳа, онахон ҳақ гапни айтган эдилар.
Ҳадиси шарифда “Дунё ишларида ўзингиздан устунларга эмас, балки пастроқдагиларга қаранглар! Бу ишингиз Аллоҳ берган неъматларни оз санамаслигингизга сабаб бўлади”, дейилади (Имом Термизий).
Аллоҳ таоло: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман”,
(Иброҳим, 7) дея марҳамат қилади.
Демак, берилганини қадрлаб, шукр қилсак, Аллоҳ таоло ваъдасига биноан бизга неъматларини зиёда қилади. Аксинча, ношукрлик қилиб, борига қаноат этмасак, неъматлар завол бўлади. Юртимиздаги ислохатлардан барча юртдошларимиз мамнун эканлигини биз уларнингг хондонларига бориб сухбат ўтказганимизда уларнинг сўзларида Юртбошимиз оқилона сиёсат олиб бораётганликларини қайта қйата такидлашди. Иллохим юртимиз тинч осмонимз мусаффо бўлсин!
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалри бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова