Аллох таоло барча махлуқотлари ичида инсонни энг азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга ердаги жуда куп нарсаларни бўйсиндириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неьматларни ато қилди. Бунинг эвазига инсонларни илохий амрларини сўзсиз бажаришга, қайтарганларидан қайтишликка. Аллох таола буюрганидай турмуш кечиришга амр этган. Аллох таоло ўзининг каломи Қурьони каримда инсон зотига ато этилган бехисоб неьматлар хақида шундай мархамат қилади. Яьни “Дархақиқат (биз) одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от- улов ва кемаларга миндириб қўйдик хамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят). Инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга илохий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли мустахкам иродали, жисмонан соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтиришга ва фақат покиза нарсаларни истеьмол қилишга чорлайди. Лекин минг афсуски бугунги кунда айрим инсонлар ўз нафслари домига тушиб ўткинчи хойу-хавасларни деб гиёхвандлик йўлини тутмоқдалар. Хозирги вақтда гиёхвандлик балоси инсоният хаётига жиддий хавф солаётган машьум иллатлардан бири бўлиб турибди. Бежизга у “Аср вабоси” деб ном олмаган. Уз жонингизга узингиз қасд қилмангиз, яьни хаёт қийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирор нарсанинг аламига чидай олмай узини-узи ўлдириш таьқиқланмоқда ёки шарьан рухсат этилмаган шариатимизда барча маст қилувчи одам ақли, хушуни карахт қилувчи нарсалар шу жумладан, гиёхвандлик харом қилинган. Зеро булар инсони хорликка, ёмонликларга етакловчи иллатлардир. Ўз навбатида гиёхвандликнинг оилага хам етказадиган зарарлари талайгина. Оила эса жамиятнинг асосий буғинидир у соғлом бўлса жамият хам соғлом булади. Гиёхвандлик моддаларини истеьмол қилишда бир қанча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил касалликларини юзага келтиради. Бундан ташқари бу зарарли иллат инсонни ялқов, кам ғайрат, оилага бепарво, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради (гиёҳвандлик моддаларини) истеъмол қилиш ва уни сотиш, унинг тижоратидан келган фойда ҳам харом хисобланади. Давлатимизнинг оқилона сиёсати фуқаролар жамиятининг хар томонлама комил, соғлом олийжаноб фазилатлари юксак тафаккури маънавияти ижтимоий фаоллиги билан ажраб турадиган намунали жамият бўлишишга қаратилган.
Мана шу халқчил сиёсатга асосланган хукуматимиз барча турдаги гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали дунёда “Аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлигига зарари ва аянчли оқибатлари хақида баралла айтилмоқда. Гиёҳвандликка сарф этиладиган харажатлар шахсга хам жамиятга хам иқтисодий зарар келтириши билан бениҳоят исрофгарчилик хисобланади. Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари фақат шахс ва жамиятгагина эмас балки бор-бора бутун бир мамалакат соғлигига ва барқарорлигига зарар етказиши мумкин. Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) хадисларидан бирида хар бир инсон ўз тана аъзолари саломатлиги йўлида қайғуриши лрозимлигини алоҳида таъкидлаганлар. Зеро жисм, тана аъзолари соғлом бўлиши ва уларни турли зарарли одатлардан, касалликлардан сақлаш хар бир кишининг муҳим бурчи бўлиб хисобланади. Янгидан-янги дори-дармонлар қанчалик кўпаймасин тиббий муассасалар сони сифати шифокорлар савияси ва тиббий техника сифати қанчалик яхшиланмасин агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги хусисида қайғурмаса кутилган натижага эришиб бўлмаслиги хақиқатдир.
Қизириқ туман “Эшмамат ўғли Қувондиқ” жомеъ масжиди имом хатиби Эгамбердиев Ўткир Эшонқулович

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here