Аёл мўътабар
Аёл –онамиз,опа-синглимиз,қизимиз,жуфти ҳалолимиздир.Қуръони карим оятларида, Пайғамбаримиз с.а.в ҳадисларида аёлларга оид кўп насиҳатлар бор.Уларда аёллар билан яхши муносабатда бўлишга даъват этилган.
Аёл жисмонан ва маънан соғлом бўлса,жамият соғлом бўлади.Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши ҳуқуқига эга дейилади Бош қомусимизда. Аёлларга яхшилик қилиб умр кечириш мехру вафоли бўлиши бизга ота — боболаримиздан қолган бебаҳо меъросдир. Аёл она сифатида юксак қадр қимматга эга. Қуръони каримнинг қатор оятларида , онани эъзозлашга, қадрлашга унинг ҳаққини адо этишга даъват этилади. Жумладан Луқмон сурасининг 15 оятида бундай дейилади: “Уларга (гарчи кофир бўлсаларда) дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга тавбақилган кишиларнинг йўлига эргашгин!…” Келажак авлоднинг баркамол ва солиҳ бўлиб вояга етиши онанинг солиҳа бўлишига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
Пайғамбаримиз с.а.в бундай деганлар; “Кимнинг битта қизи бўлиб, унга чиройли одоб берса, Аллоҳ берган неъматларидан уни ҳам баҳраманд қилса, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилиши ва дўзахдан осонгина қутилиб,жаннатга дохил бўлишига сабаб бўлади” (имом Термизий ривояти) Бугунги куннинг аёли ҳам ўзига берилган ҳақ- ҳуқуқдан оқилона фойдаланиб,уйда ҳам, ишда ҳам фаол бўлмоғи лозим. Ўз уйида, оиласида бахтли бўлган, аёлгина ҳақиқий бахтга эгадир.
Аёлларимизга Мустақиллик йилларида берилаётган имкониятилардан фойдаланиб аёллик иффатини сақлаб,ўз шаънларгиа доғ туширмай, икки дунё саодатига эришмоқга ҳаракат қилмоғи лозим. Бироқ калта ўйлайдиган, гунҳ ишлардан ўзини тия олмайдиган, эрининг ҳам ўзининг ҳам топганини беҳуда совурадиган аёлларимиз ҳам йўқ эмас.
Пайғамбаримиз с.а.в нинг саҳобаларидан бири айтибдилар; “Ўша ҳою ҳавасга берилиб, зебу зийнат, мол дунёга хирс қўйган аёллардан қиёмат кунида сўралмас экан, балки уларнинг эрларидан сўралар экан. Қиёматда, Аллоҳ аёлларини шундай қилиб қўйганлари учун бу гуноҳларини эрларидан кўраркан.” Демак Аёл қизларига амру -маъруф, насиҳат қилиш ҳалол вак харомнинг фарқини ўргатиш, Инсоф, Исроф нима? Кибру ҳаволаниш гуноҳини тушинтириш лозим.
Эркаклар билан бир қаторда диний ва дунёвий билимлар олиш, меҳнат қилиш ўз салоҳиятларини ошириб, оқила,фозила аёллардан бўлиб, ёшларни тарбиялашга ибрат кўрсатиб баракотли ва хайрли ҳаёт кечирувчилардан бўлишимиз лозим.

Бойсун туман бош имомининг аёл
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: М.Рамозонова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here