Оила муқаддас қўрғон
Дунёда яашар эканмиз ака-ука, опа-сингилларсиз, қавму-қариндошларсиз ўзимизни бахтиёр ҳис этолмаймиз. Оиламизнинг бағрида гўёки бахт қўрғонининг хокимларидек эмин-эркин, тинч-хотиржам ҳаёт қувончларига чўмилиб яшаймиз. Зеро оила муқаддас қўрғондир. Қайсики киши оиласига хиёнат қилса, зулм қилса, жабир қилса билингки муқаддас қўрғонни ўз қўллари билан яксон қилган кабидир. Ота-она ўз фарзадларини бағрига босиб, эркалатиб келажакда халқига манфаати етадиган ўғил-қизлар бўлиб улғайишини истайди.Хеч бир ота-она бу фкирдан йироқ эмас. Аммо фарзандига таълим тарбия беришда камчиликларга йўл қўйиб алал оқибат улардан нолиб юришади. Ана шундай салбий оқибатларга йўл қўймаслик учун оилада илмий муҳитни яратиш керак.
Фарзандларга турли хил совғалар қилиш билан бирга, китоблар хам совға қилиб туриш керак . Умрида бир дона ҳам китоб совға қилмаган ота-оналар ҳам бор ҳаётда. Бу эса ачинарлидир.Китоблардан ташқари Ўзбекистон Дини идораси тамонидан чиқаётган “Хидоят” журнали ва “Ислом нури” газеталари жуда ҳам оиламиз боп наширлардир. Замон билан ҳам нафас бу газета ва журналларда кунда бизга керакли булган энг долзарб мавзулар жой олгандир. Уларга обуна бўлсак бас оиламизда ҳама уни ўқиб ўрганади.Катта-катта тўйлар қилиб миллионлаб пулларимизни кераксиз нарсаларга сарф қиламизу аммо жондан азиз бўлган мерибон фарзандларимиз келажагини ўйлаб уларнинг билим олишлари учун керак бўладиган китобларга пулимизни аяймиз нима учун шундаймиз. Оила жамиятнинг ажралмас бир бўлагидир. Шундай экан фарзандларимизни келажакда жамиятга мос қилиб тарбиялашлигимиз лозим.
Муомула одобини фарзанд оилада ўрганмас экан одамлар оасида кўп танқидга учрайди. Фарзандга айтилинган танқид тўғридан-тўғри ота-онага келиб тегади.Шундай экан эзгулик ишларни аввола ўзимиз бажариб фарзандларимизга ўрнак бўлишимиз лозим.Қуръони каримда Наҳл сурасининг 97 оятида:”Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса,бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал амаллари бароваридаги мукофат билан тақдирлаймиз”, -деб марҳамат қилинган. Эркак билан аёлнинг энг биринчи қиладиган эзгу ишларидан бири бу фарзанд тарбиясидир. Фақат дунё ишлари билан машғул бўлиб қолмасдан фарзандларимизга ҳам жиддироқ этибор берайлик. Улар нима ишлар билан машғул бўлишидан огоҳ бўлайлик. Айниқса бугунги теварак атрофимизда яъни қўшни мамлакатларда содир бўлаётган хунрўзликлар оқибатида не-не воқеалар бўлмоқда. Оила муқаддас қўрғон деганда ҳақиқий қўрғон бўлиб фарзандларимизга хеч қачон зиён заҳмат этмасин.
✍️✍️Музработ туман бош имом хатиби Б. Қосимов