“Аҳли суннат вал жамоат”-кимлар. Аҳли суннат ва жамоат” атамасининг маъноси “Мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги бўлганлар ва суннатга амал қилиб келган мусулмонларнинг энг катта жамоаси” деган маънодир.
Ушбу атамани айрим кишилар саҳоба ва тобеъин давридан кейин пайдо бўлган деб ўйлайдилар. Аслида ушбу атама илк бор саҳоба, муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон” сурасининг 106 ояти тафсирида айтиб ўтилган. “Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (Қиёматни) эсланг: юзи қораядиганларга (ҳужжат исботи учун шундай дейилур) иймон келтиргандан сўнг яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг энди? деган маънодаги ояти кариманинг “оқарадиган юзлар” билан “қораядиган юзлар”-нинг маъносини шарҳлаб “Оқарадиган юзлар-бу аҳли суннат ва жамоатдир. “Қораядиган юзлар” эса бу бидъат ва залолат аҳлидир деганлар.
Буни “тафсири жалолайн” саҳобаларидан бири Имом Жалолиддин ас- Сулотий ўзининг “ад-Дур ал-Мансур” номли яна бир тафсирларида ҳам айтиб ўтганлар.
Ибни Касир ҳам ўзларининг тафсирларида ушбу фикрни тасдиқлаганлар.
Пайғамбаримиз суннатларини маҳкам тутишни буюрганлар. Бас сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдан боргувчи-тўғри йўлга солувчи халифаларнинг суннатларини ўзингизга лозим тутинг. Уларни маҳкам ушланг ва уларни озиқ тишларингиз билан тишлаб олинг.
Аллоҳ таоло ҳам Ҳашр сурасида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам ушлашни алоҳида буюриб, “Пайғамбар сизларга нимани олиб келса уни олинглар ва нимадан сизни қайтарган бўлса, бас ундан қайтинглар.
Демак аҳли суннат ва жамоат бу асрлар давомида шаклланиб, сайқал топиб мусулмонларнинг энг катта қисмини ташкил қилиб келаётган ислом уламоларининг мутлақ кўпчилиги эргашган мусулмонлар жамоасидир.
Ушбу уламоларнинг ҳаёти ва фаолиятига эътибор берилса улар аҳли суннат ва жамоатдан бошқа алоҳида кўриниш ва хусусиятга эга бўлмаганлиги сабабли “фалоний-писмадоний” каби оқим ва фирқаларга асло мансуб қилинган эмасдир.
Ана шундай жиҳатларни эътиборга олиб аҳли суннат ва жамоатдан айрилмаслик, анъанавий исломда, аҳли суннат ва жамоатнинг тўрт мазҳабнинг бировида маҳкам турмоқ лозим ва лобуддир.
Аллоҳ таоло бизларни нажот топувчи жамоа-аҳли суннат ва жамоатдан айирмасин оқибати дунёда хорлик, охиратда эса дўзах бўладиган ҳар қандай фирқа ва оқимлардан ўзи асрасин.

Музработ тумани “Назари”
жомеъ масжиди имом хатиби: Ш. Нуруллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here