Шукроналик Аллоҳни муҳаббат билан мукаммал танишлик, Парвардигори оламнинг бутун борлиқ еру-осмон, инсу-жинс, паррандаю-дарранда ва фаришталар, ҳайвонат ва навоташ олами, барча-барча неки бўлса оламда ёлгиз Аллоҳнинг мулки эканлигини ҳис этиб, ўтилмаган умрнинг ҳар лаҳзасига шукроналик келтирса иймони бутун комил, мўмин-мусулмон Аллоҳнинг бандаларидан бўлади.
Аввало одам боласи инсон бўлиб яратилганимизга назар солайлик, Аллоҳу таъоло инсонни барча маҳлуқлардан мукаммал ва азиз қилиб яратди. Азиз мукаммалликни қандай тушунамиз, инсоннинг шакли-жамоли, ақл-заковати, илми ҳунари қайси маҳлуқда бор. Ҳар қандай маҳлуқ фил бўлсин, кийик бўлсин, аждар-бўлсин, шер бўлсин барчаси инсон заковати олдида ожиздир.
Буни тушуниб етган киши шукр қилган бандаларидан бўлиб ихлоси этиқодига яраша ажр савобга эга бўлади, акс ҳолда куфрга кетиб гуноҳкор бўлади. Инсон ақл билан тана аьзоларига тафаккур қилса ҳар бир аъзоимиз ўз вазифасини адо этиб турибди. Кўзни олсак оламни имкониятига яраша дунё манзараларини кўриб, завқ олиб, қалбга қувонч, танага роҳат, илмли ҳунар бахт amо этиб турибди, мана шукроналик.
Комил инсонлар учун Аллоҳнинг неьматигагина бир умр ҳамд айтиб шукрона қилсак ҳам камлик қилади. Барча улуғ неъмат ризқ насиба Аллоҳу таьоланинг жамики маҳлуқларига бераётган фазли карамидир. Яна бир мисол табиатнинг мукаммаллигига фикримизни қаратамиз кеча-кундуз, қиш-баҳор, ёз- куз фасллар, тоғу-гул, ўрмону-кўл, денгизларга Аллоҳ ҳаётнинг бардавомийлигини таьминлаш учун барчасига тегишли вазифа бериб қўйибди. Бу тафаккур неъматларига шукрона келтирсак деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, барча касбларга барака бўлиб ризқу насибага зиёда бўлади. Шукрроналикни тил билан айтиб қалбдан ҳис этиш керак.
Халқимизга берилган улуғ неъматлардан ватанимизнинг мустақиллигига эришганлигидир. Озодлик шарофати ила қишлоқ ва шаҳарларимиз таниб бўлмас даражада чирой очди. Юртбошимиз жаҳон спорт ареналарида ватанимизнинг байроғини баланд кўтариб, мадҳиясини янгратмокда. Аллоҳга ҳисобсиз шукрлар бўлсинки, қаранг диний диёнатни, миллий урф одатлари имон-эътиқодига эга бўлади.
Ватанимизда минглаб жомеъ масжидлар бу кунда фаолияг кўрсатиб турибди.
Мустабит тузим даврида ҳожи ким, масжид нима эканлигини тушунмаган билмаган кишиларимиз кўп эди. Юртбошимиз раҳнамолигида ҳар йили неча минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра зиёратларини адо этиб хожи бўлиб келишмоқда. Халқимизда қари билганни пари билмас дейдилар. Кекса отахон хожи боболаримиз имом хатиб домлаларимиз жойларда учрашувлар ўтказиб тинчлик-хотиржамлик, яхши-ёмон, гуноҳ-савоб, ҳалол-харом, иймон- эътиқод Ватанга муҳаббат, эл юртга садоқат руҳида тарбиялашмоқда ёшларга панд-насиҳат қилиб келмоқда.
Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида Ватанни севмоқ шукронайи неъмат иймондандур деганлар.
Барчамизни Аллоҳ таоло шукур қилувчи бандаларидан қилсин.
“Раҳмонберди ҳожи” жомеь
масжиди имом хатиби: З.Абсаломов