Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишидан сўрадилар “Қандай тонг оттирдинг” деди, У: яхши деди. У зот саволни такрорладилар. У киши айни жавобни бердилар. Савол учинчи маротаба такрорланганида У яхши Алхамдулиллаҳ деди, Шунда Расулуллоҳ с.а.в мана сендан тилаган жавобим шу эди дедилар. Тил билан шукур қилиш хам шукур жумласидандир.
Маълумки Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан қўшни Афғонистон Ислом давлатидан бир гуруҳ ёш йигит-қизлар Термиз Давлат университетига ўқишга таклиф қилинди. Улар ҳозирги кунда бизнинг юртимизда таҳсил олмоқдалар. Улар бизнинг ҳаёт тарзимизга баҳо бериб сизлар жаннатнинг бир бўлагида . яшаяпсизлар, аммо сизларнинг шукурларингиз кам экан. Бизда эса яъни Афғонистонда оилада таомланганимизда ётганимизда бирор зиёфат уюштирганимизда бир гуруҳ якинларимиз бизларни қуриқлаб туради. Яъни шундай таҳликада яшаймиз. Сизларда эса хоҳ уйда бўлсин, бирор зиёфатда бўлсин. Бутун ҳаёт тарзларингиз хотиржамликда ҳаёт кечираяпсизлар. Ҳа азизлар бизлар шундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиб яшаяпмиз. Ўз вақтида бир гуруҳ ёшлар Умар ибн Абдулазизни Рахимахуллоҳ зиёрат қилгани боришди. Унга борганларида ичкаридан бири туруб сўзламокчи бўлади. Шунда Умар катталаринг гапирсин, катталар дейди. Ўрнидан турган йигит эса, эй мўминлар амири агар гап ёш масаласида бўлса эди, мусулмонларнинг ичида сиздан хам каттароғи хам бор ўша амир бўлиши керак эди дейди. Шунда амир унга караб сўзла дейди. Биз ҳузурингизга иштиёқимиз учун ёки қўрққанимиздан келмадик. Фазлингиз иштиёқ берди. Адолатингиз эса биздан қўрқувни олиб ташлади. Биз фақатгина сизга ташаккур айтгани келдик.Тил билан ташаккур айтиб қайтамиз.
Зеро Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) иккита неъмат борки кўплар унинг кадрини билишмайди, улар тинчлик хотиржамлик ва сиҳат саломатлик неъматидир деганлар.
Муҳтарам Юртбошимиз ҳамда Ватанимизнинг тинчлик хотиржамлиги равнақи йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсати ила улуғ неъматдан баҳрамад бўлиб турибмиз. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) бир киши одамлардан кўрган яхшилигига ташаккур билдирмаса демак Аллоҳга ҳам шукур қилмабди.
Демак шу азиз юртда тинчликда, хотиржамликда, сиҳат- саломатликда саноқсиз неъматлардан баҳраманд бўлаётган ҳар бир ақл эгаси ушбу неъматларга шукур қилмоғи лозимдур
Шўрчи тумани «Хожа Каъбул Ахбор» жомеъ масжиди имом-хатиби А.Жўраев