Ўзганинг ўзлигини ўзлаштирма, бошқалар ичида сингиб йўқолма. Бу туганмас азобдир. Кўплар ўзгалар ўзлигини ўзлаштириш учун ўзларини, овозларини, ҳаракату сўзларини, ҳатто ўз қобилият ва шарт-шароитларини унутиб юборадилар. Бу эса кулфат-машаққатдир, куйишдир, ўзликни йўқотишдир.
Одам атодан охирги зурриёдига қадар икки инсон бир суратда бўлмаган, бас уларнинг хулқ-атворлари қандай бир бўлсин?
Сенга ўхшаш инсон аввал бўлмаган, кейин ҳам бўлмайди. Сен Зайд каби ҳам Амр каби ҳам эмассан, бас нафсингни тақлид ғорига ташламагин.
Ўз ҳайъат, табиатингга боқгин: «Ҳамма одамлар ўз сувларини билдилар». (Аъроф сураси, 160-оят) «Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор». (Бақара сураси 148-оят)
Яралганингча ҳаёт кечиргин, овоз-оҳангингни, юриш-туришингни ўзгартирма, нафсингни илҳом билан тарбия қил, ўз истиқлолингни нобуд этмагин.
Сенинг ўзингга хос ранг-рўйинг бор, биз сени ўшандай кўришни истаймиз, чунки сен шундай яратилгансан, бизлар сени шундай таниймиз. «Бирортанглар замонасоз бўлмасин».
Инсоният ўз табиати билан наботот оламига ўхшайди, ширин, нордон, узун, қисқа.. Агар сен анжир меваси бўлсанг, беҳига ўхшайман дема, чунки сенинг жамолинг ҳам қийматинг ҳам анжир мевасига лойиқдир.
Рангимиз, тилимиз, иқтидоримиз ва қазойи қадаримизнинг хилма-хиллиги Яратгувчининг мўъжизаларидан биридир, бас У Зотнинг мўъжизасини инкор этма.
«Домла Косим» жомеъ масжиди имом хатиби Мухиддин Мусурманов