Оллоҳга беҳад шукрлар бўлсинким 1440 хижрий сананинг Рамазон хайитини кўриш бахтига мушарраф бўлдик. Анас Ибни Молик разияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида Мадиналикларнинг кўнгил очар икки кунлари бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам : Бу қандай кунлар ? деб сўрадилар. Улар: Жохилиятда бу кунлари кўнгиларимизни хуш қилардик дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам : Аллоҳ Таъоло бу икки кунни улардан ҳам яхши қурбонлик ва фитр кунларига алмаштирди дедилар. (Имом Абу Довуд ва Имом Ахмад ривоятлари ) Бу хадиснинг мазмунидан келиб чиқади ким Рамазон хайити Расулуллоҳ Мадинага келгандан кейин аниқроғи хижратнинг иккинчи йилидан бошлаб нишонлаб келинмоқда экан. Юртимизда истиқлол шарофати билан хар йили давлатимиз раҳбари томонидан махсус қарор қабул қилиниб, Рамазон ва Қурбон хайитлари дам олиш кунлари деб эълон қилинади. Барча юртошларимиз бу икки кунни кўтаринки байрам руҳида кенг нишонлаб келмоқдалар. Алҳамдулиллоҳ бу йилги Рамазон хайитида туманимизнинг 17-та жомеъ масжидларида жами ўн беш минга яқин намозхонлар ўз ибодатларини эмин-эркин адо этиб юртимиз ривожи, тинчлигимиз абадилиги,дехқончилигимиз ва чорво молларимиз хаққига барака тилаб дуойи хайрлар қилдилар. Шундай эмин ва эркин юртда яшаш нақадар улуғ бахт эканига яна бир карра амин бўлдик. Рамазон хайитингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар!
Сариосиё тумани бош имом-хатиби А.Алимов