Ислом динида мӯминнинг сӯзи амали каби эътиборлидир. Тилнинг тоати ҳам, исёни ҳам катта бӯлади. Масалан, имон келтириш-тилнинг тоати ва куфр келтириш-тилнинг исёнларидандир. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳар бир сӯзи ҳисобда эканини бизга билдириб, шундай дейди:

 

   У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир (Қоф сураси 17-оят)
Демак, фаришталар одамлар гапираётган, амалга ошираётган савоб ёки гуноҳ сўз ва амалларни ёзиб борадилар ҳамда бу китоб қиёмат кунида ўқиб кўриши учун кишининг ўзига тақдим этилади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабалга динимизда ишнинг боши, асоси ва чўққиси нима эканини айтиб, мана шу яхшиликларнинг асли тилни сақлаш билан бўлишини баён қилдилар. Муоз разияллоҳу анҳу бундан ажабланиб: “Ҳали гапирган нарсаларимиздан ҳам жавобгар бўламизми?” деганларида Пайғамбаримиз шундай дейдилар:

“…Онанг сенга йиғласин, одамларни дўзахга юзлари билан йиқитадиган нарса фақат тилларининг ҳосилидир” (Имом Термизий ривояти).

Мана шу ҳадисдан билинадики, тилни сақлаш барча яхшиликларнинг аслидир. Чунки тилнинг исёнига: энг катта гуноҳ бўлган ширк, Аллоҳ таоло ҳақида билмаган нарсасини гапириш, ёлғон гувоҳлик бериш, сеҳр, бўҳтон, ғийбат, чақимчилик ва бошқа сўзга боғлиқ гуноҳлар киради.

Тилни сақлаш тўғрисида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

“…Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши (гаплар)ни гапирсин ёки жим турсин” (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Масъуд р.з анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳуу алайҳи васаллам: “Мӯмин киши куп сӯкувчи ҳам, куп лаънатловчи ҳам, фаҳш сӯзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бӯлмайди”, дедилар.

 

Сӯкишлик фосиқликдир, шунинг учун бу нарсадан мӯмин киши қайтарилгандир. Лаънатловчилар Қиёмат куни шафоатчи ҳам, гувоҳлик берувчи ҳам бӯлишмайди. Фаҳш ишлар билан ӯзгаларни айблаш пок одамларга тӯҳмат қилиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан ҳаром қилингандир!

Азизлар бўҳтон ва асоссиз хабар тарқатиш, миш-миш тарқатиш жамиятимизга катта зарар етказади. Жамият аъзолари ўртасида келишмовчилик, бир-бирини ёмон кўриш, буғзу адоват уруғларини экади. Айниқса, халқ ғамида юрган раҳбарлар ҳақида асоссиз туҳматлар ва нолойиқ гаплар айтиш, халқ билан раҳбарлари ўртасини бузишга ҳаракат қилиш қадимдан миллат душманлари қўллаган усуллардир. Бунинг ёрқин мисоли, Усмон разияллоҳу анҳунинг шаҳид қилинишида намоён бўлди. Бир тўда фитначи, чақимчилар волийларни ҳазрати Усмонга қарши қайрашди, натижада тушунмовчилик келиб чиқди ва фитначилар мақсадларига эришди. Ҳозирги кунимизда яна бир халқ хизматида бўлиб турган жамоат – олимлар, имом-домлаларни ёмонотлиқ қилиш, улар ҳақида бўҳтон сўзларни айтиш, ҳар хил ҳақоратли расмларни ишлаш бу динимизнинг “илдизига болта уриш” ҳисобланади. Чунки халқ олиму уламодан дин диёнат, сабр-тоқат ва қаноат, қолаверса, одоб-ахлоқни ўрганади. Уларни халққа ёмон кўрсатиш Аллоҳнинг динига душманликнинг ўзгинаси! Душманликдан бошқа нарса эмас! Балки бу ишларни қилаётганлар ўзларини нақадар оғир гуноҳкор бўлаётганларини ҳис қилмаётгандирлар, лекин бу билан дунё ва охиратдаги жавобгарликдан қутила олмайдилар!

 

Узун тумани «Домла Муҳаммадий» жоме масжиди имом хатиби

Қодиров Саъдулло 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here