Луқмони ҳаким доимо бошқаларга қарз берар экан. Унинг ҳиммати ва сахийлигини эшитган кишилар узоқ шаҳар ва қишлоқлардан қарз сўраб келишаркан. Кунлардан бир кун номаълум бир савдогар унинг ҳузурига келди ва деди:
— Эй Луқмон, мен машҳур савдогар эдим. Давр ҳодисотлари туфайли бутун мол-мулкимдан ажрадим. Ҳозир қўлимда ҳеч нарсам йўқ. Қўлимдан ҳеч бир иш келмайди, касбу ҳунарим йўқ. Сендан қарз сўраб келдим!
Луқмон уйидан минг динор чиқариб, савдогарнинг қўлига тутқазади. Буни кузатиб турган Луқмоннинг ўғли отасига қараб:
— Эй ота, шунча пулни ҳеч вақоси йўқ нотаниш одамга бериб юбордингиз, у тониб кетса нима қиласиз? — деди.
— Эй ўғлим, — деди Луқмон, — одамлар ҳеч қачон яхшилигингизни унутмайдилар. Вақтинча улар сендан юз ўгирсалар ҳам, вақти билан инсофга келадилар. Ҳар бир инсон қўлидан келса бошқаларга яхшилик қилиши ва қилган яхшилигини унутиши зарур. Аммо бошқаларнинг ўзига қилган яхшилигини эса унутмаслиги керак.

Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here