Сизу-биз мусулмонларни улкан ажру-савобларга ноил қилувчи амал Ватан ҳимояси муқаддас Ислом динимиз кўрсатмаларидан бири эканлиги шубҳасиз албатта: Айниқса  бугунги кунда дунёнинг кўп мамлакатларида содир  бўлаётган қонли тўқнашувлар, ўзаро низо ва  зиддиятлар, бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлаётгани, шаҳар ва қишлоқларнинг вайронага айланаётгани оқибатида минглаб оилалар уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани ҳар биримизни муқаддас Ватанимиз ва динимиз, оиламиз ва халқимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашга ўз ҳиссамизни қўшишлигимиз, мусулмонлик бурчимиз эканлигини англаб етишга ундайди.

Буюк алломаларимиздан сизу-бизларга мерос бўлиб қолган манбаларда Ватан учун қўриқчилик қилиш нақадар савоб иш эканлиги баён этилиб ҳар бир инсонни Ватанпарвар қилиб тарбиялайди.

Жумладан ватандошимиз Ал-Фақиҳ Абу Лайс-Самарқандийнинг “Танбеҳул-Ғофилин” номли китобларининг “Посбонлик фазилати” деб номланган етмишинчи бобида қўриқчилик ҳақида ушбу ривоят келтирилган.

Абдуллоҳ ибн Муборак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан зикр қиладилар: Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар: “Аллоҳ таоло қиёмат куни Сирот устидан шамол каби ўтадиган ҳисоб-китоб қилинмайдиган ва азобланмайдиган қавмларни тирилтиради”. “Эй Расулуллоҳ, улар кимлар?” деб сўрашди. Набий (с.а.в): “Улар ўлимни қўриқчиликда топганлар”, дедилар.

Яна бошқа бир ривоятда келтирилишича Абу Умома Бохилий (р.а.) Пайғамбардан (с.а.в.) ривоят қиладилар: “Тўрт кишига ўлганларидан кейин ҳам ажр оқиб келаверади: Аллоҳ йўлида чегарада посбонлик қилган ҳолда ўлган кишининг ажри, бир илмни ўргатган ва у илмга амал қилганларнинг ўргатувчига борадиган ажри; молидан садақаи жория қилган кишининг ажри; ортидан дуо қилувчи солиҳ фарзанд қолдирган кишининг ажри”.

Кишининг вафодорлиги ва садоқати унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лахзаларга ачиниб, ўкиниб яшашидан билинади дейишган доноларимиз.

1992-йил 14-январ куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир мухим воқеа юз берган.Республикамиз қуролли кучлари ташкил топди.1993-йилдан эътиборан 14-январ юртимизда “Ватан химоячилари куни” деб эълон қилинди.

Мутафаккирларимиз “Ватанпарвар-ўз ватани камолоти йўлида, ўз халқига мухаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул, жонини хам айамайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун бор-будини фидо қилувчи инсондир” дейишган.

Пайғамбаримиз Мухаммад (а.с.) сизу-бизларга таълим берганларки “фарзандларингизга сузиш, камон отиш ва аёлларга касб-хунарни ўргатинглар”.

Шунинг учун фарзандларимизга болалигиданоқ чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни ўргатиб, Она Ватанга, эл юртга садоқат рухида улуғ аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаб ватанимиз тинчлигини асраб авайлашга ўз хиссамизни қўшишлигимиз барчамизнинг энг мухим вазифамиздир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Она Ватанимиздек тинч осуда юрт қайрда бор.Буни АҚШ даги ижтимоий фикрни ўрганадиган нуфузли марказ “Қонуний тартибларга итоат этиш индекси” бўйича 2015-йилда ўтказган сўров натижалари хам тасдиқлади.Бизнинг мамлакатимиз бу сўровнома натижаларига кўра, 141 та давлат орасида тинч-осуда мамлакат сифатида 2-ўринни эгаллагани танлаган йўлимиз нақадар тўғри эканининг исботидир.

Юрагида ватан ва халқ севгиси жой олган шижоатли фарзандларимиз юрт сархадларини хушёрлик ва сергаклик билан қўриқламоқдалар.Уларнинг бу бедорлик билан қилаётган ишлари нақадар савобли амал экани хақида жаноб пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам шундай деб мархамат қилганлар:”Кечалари Аллохдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллох йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”.

Орзуйимиз Ватанпарварлик инсонларнинг ҳақиқий эътиқодига айланиб, баркамол  авлод онгига чуқур кириб жойлашсин. Чунки ёшлар Мустақил Она Ватанимиз келажагидир.

Сариосиё тумани “Эшонжон Хожи” жомеъ масжиди имом-хатиби

Оппоқхон Тўрақулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here