Намоз ўқимайдиган бир одам бор эди. Бир куни сафарга чиқди. Йўлда унга одам суратига кирган шайтон ҳамрох бўлди. Кечқурон бир карвонсаройга келганларида у одам ухлашга тайёрланганда шайтон ундан қоча бошлади. Одам уни чақириб: “Йўлда мендан нима хатолик ўтди, нима учун мендан қочаяпсиз?” деб сўради. Шайтон деди: “Мен иблисман. Аллоҳ таолонинг амрига умримда бир марта бўйсунмаганлигим учун абадул-абад даргоҳи илоҳийдан ҳайдалдим, тавқи лаънат бўйнимга тушиб малъун бўлдим. Бугун сен Аллоҳ таолонинг бешта фармонини тарк этдинг, яъни беш вақт намознинг бирортасини ўқимаганлигингни кўрдим. Аллоҳ таолонинг ғазаби сенга нозил бўлса сенинг касрингдан янада малъунроқ бўлишдан қўрқаман”. (Тафсири фотиҳа).
Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам ҳадисда “Намоз ўқимайдиганнинг касофати етмиш нафар яқинларига ва қўни-қўшниларига тегади. Билингки намоз диннинг тиргагидир. Агар намозни тарк этмасангиз динингиз обод бўлади ва агар намозни тарк қилсангиз дининггиз бузилади” дедилар.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман
«Сўфи Оллоҳёр» жомеъ масжиди имом-хатиби К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here