#МАҚОЛА Илм инсонни улуғлайди. Ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар:»Сулаймон алайҳиссаломга илм ва подшоҳлликдан бирини ихтиёри берилди.У зот илмни ихтиёр қилдилар. Шундан сўнг у кишига илм ҳам подшоҳлик ато қилинди. Ривоятларда айтилишича илм уч ҳарф бўлиб, «айн» иллийндан, «лом» лутфдан, «мим» мулкдан олинган дейдилар. «Айн» ўз эгасини иллийнга яъни энг олий мақомга олиб чиқади. «Лом» эса уни латиф муллойим қиади. «Мим» эса уни мол мулкка эга қилади. Илм инсонни шунча улуғ қилса, уни ўргатган устозни қандай мақомларга кўтаради. Имом Асмаий (раҳимаҳуллоҳ) ҳузурига илм ва одоб ўрганиш учун юборди. Бир куни устози таҳорат олаётганини, ўғли эса оёғига сув қуйиб турганини кўриб халифа устоз Имом Асмаийга: “Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатган эдим, шундай экан, нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” деган экан. Алишер Навоий буюк асари “Хамса”ни ёзиб тугатгач, Султон Ҳусайн Бойқаро у зотни саройга таклиф қилади. Ўзи пешвоз чиқиб, кутиб олади, аркони давлат, амирлар, вазирлар, уламо ва фузало ҳозирлигида шоирга шоҳона кийимларни ўз қўли билан кийгизади, кумуш билан зийнатланган эгар-жабдуқли оқ арғумоққа мингазади. Тантана шу билан тугамайди. Султон Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоий минган от жиловини тутганича Хуросон мамлакатининг пойтахти бўлмиш Ҳиротнинг бош кўчаларини айлантириб чиқади. Халойиқ уларни олқишлайди. Бири буюк асар яратгани учун, иккинчиси шу асар яратувчисининг қадрига етгани учун шундай олқишларга сазовор бўлди. Бу буюк асарнинг шоҳона тақдирланиши эди. Биргина олимнинг қилган хизматига подшоҳ тарафидан шунча иззат, шунча ҳурмат. Подшоҳларнинг подшоҳи Аллоҳнинг мукофоти чексиз эканида шак-шубҳа йўқ, албатта. Демак, инсон мана шундайулуғликка эришмоғи учун илм олмоғи керак. Бу эса, илмидан ўзи ҳам, бошқалар ҳам манфаат топишига асосий омиллардан биридир. ✍️✍️Бандихон тумани бош имом хатиби. Н. Махаммадиев
Мухтарам азизлар доим огох булайлик, чунки сизу бизларни доим кузатиб турган улуг Роббимизг бор. У зот хэч качон бир зум хам бизди ялгиз колдирмайди....