Германиянинг руҳшунослик институтида антиқа янгилик эълон қилинди. Инсон ерга йиқилаётган пайтда ўнг оёғи олдинга ташланган бўлса, олдинга қараб йиқилар экан. Чап оёғини ташлаб қўйган бўлса, орқага қараб йиқилади.

Ушбу шов-шувли хабар борасида турли суҳбатлар, катта-катта маърузалар ҳамда тадбирлар ўтказилди. Мусулмонлар эса буни оддий ҳолатдек кузатишмоқда. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига масжидга кираётганда ўнг оёқ билан киришни, чиқаётганда чап оёқ билан чиқишни буюрганлар. Ҳожатхонага кириб-чиқишда эса аксинча. Германиялик руҳшунослар томонидан исботланган мантиққа асосланадиган бўлсак, киши масжидга аввал ўнг оёғи билан кирса масжидга йиқилиши, масжиддан чиқаётганда чап оёғи билан орқага — яна масжидга йиқилиши аниқ бўлади. Ҳожатхонага кираётганда олдинга қўйилган чап оёқ инсонни орқага, халодан ташқарига тисариб ташлайди. Чиқаётганда ҳам ўнг оёқ уни ҳожатхонага йиқилмаслигини таъминлайди.

Ушбу воқеълик бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклаган бўлса-да, Аллоҳга иймон келтирган мўминларни янада ҳотиржам қилиши учун хизмат қилади. Зеро, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг ҳаётга нақадар чамбарчас боғлиқ эканини ғарбликларнинг ўзлари исботлаб бермоқда. Қиёматгача Қуръони Карим оятларида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида айтилган ҳолатлар тасдиқланади. Ҳақиқий мўминлар бошқалардан фарқли ўлароқ, у воқеалар дунёвий масалада тасдиқланмаса-да, иймон келтираверадилар. Буни фақат ва фақат Аллоҳнинг ҳидояти билан топиш мумкин. Бу кўчага бошқа йўл билан кириб бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here