Абу Хурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ салаллоху алайҳи васалам : “ Аллоҳ азза ва жалла: “ Мен бандам,Мен хақимда нима гумон қилса,ушандайман. У Мени зикр қилган чоғда,Мен у билан ман. У мени ичида зикр қилса, мен хам уни ичимда зикр қиламан. У мени жамоат ичида зикр қилса мен хамунинг жамоатидан яхшироқ жамоат ичида зикр қиламан. Агар у менга бир қарич яқинлашса,мен унга бир аршин яқинлашаман. Агар у менга бир аршин яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у мен томон юриб келса, мен у томон югуриб бораман” ,деди “, дедилар “ . Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ : Банда Аллоҳ таъоло хақида қандай гумон қилса,Аллоҳ таоло унга уша гумонга мос муомала қилади . Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таъоло хақида яхши гумонда бўлмоғи керак . Аллоҳга истиғфор айтаётган одам У Зотнинг мағфират қилишини умид қилса,мағфират қилинади. Аллоҳ таъолога дуо қилаётган одам У Зотнинг қабул қилишини гумон қилса, дуоси қабул бўлади. Аллоҳ таъолога ибодат қилаётган одам У Зотнинг ўша ибодатнинг қабул қилишини гумон қилса, ибодати қабул бўлади. Аллоҳ таъолони зикр қилаётган одам У Зотнинг қурбат қилишини гумон қилса, унда Аллоҳ таъолога муқарраблик хосил бўлади. Ким Аллоҳ таолони холи ҳолда зикр қилса, Аллоҳ таъоло уша банданинг алоҳида ўзига савоб ва мартабалар беради. Ким Аллоҳ таъолони солеҳ кишилар бимлан бирга ўтириб, зикр қилиб, эсласа, Аллоҳ таъоло уни малоикалар ичида эсга олади. Хадиси шарифда зикр қилинган “Агар у менга бир қарич яқинлашса,мен унга бир аршин яқинлашаман. Агар у менга бир аршин яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у мен томон юриб келса, мен у томон югуриб бораман” ибораларидаги қарич,аршин,қулоч,юриш ва югириш каби манолар одамлар орасидаги ўлчов бирликлари маъносида эмас, балки банданинг озгина тоъатига Аллоҳ таъоло қўплаб савоб ва мартабалар бериши маъносидадур
Сариосиё тумани хамда “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди бош имом-хатиби А.Алимов