Камтарлик вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ўзига бино қўйиш, такаббурлик, шайтон найрангига учиш каби иллатлардан ўзини сақлай оладиган ҳикмат ва ақл эгаларининг феъл-атворидир. Бу сифат эгалари камтарликнинг раббоний муҳаббат ва инсоний меҳрни қозониш, ўзгалар қалбидан жой олиш ва уларни ўзига камарбаста бўлишларидаги аҳамиятини яхши биладилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло камтарликка буюриб, кибрни қоралайди. Аллоҳ таоло: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан! Буларнинг барча ёмони Роббининг ҳузурида хуш кўрилмагандир», деган.
Ангор туман «Маьрифат» жоме масжиди имом хатиби М.Рахимкулов