Ҳаж ибодатини Ўташда йигирма битта масалада аёл кишиларнинг ҳукми эркакларникидан бошқача бўлади:

  1. Аёл киши эҳромда бошини ёпиб, юзини очиб олади.
  2. Тикилган кийимларни кийиши жоиз;
  3. Аёл киши талбияни паст овоз билан айтади;
  4. Эҳромга кириш нопок (ҳайз ва нифос каби) кунларга тўғри келса, намоз ўқимай, унинг ўрнига дуо қилиб ва талбия айтиб эҳромга киради;
  5. Бошидаги сочлари тўзғиб кетмаслиги ва тўкилиб кетмаслиги учун румолдан ташқари бир мато билан сочининг ўзини алоҳида боғлаб қўяди. Лекин ушбу мато билан боғлаш шарт ёки лозим эмас;
  6. Сафо ва Марва тепалигини саъй қилаётган пайтда икки устун орасида югуриш аёллар учун суннат эмас;
  7. Эҳромдан чиқишда сочининг пастидан тўлиқ бир бармоқ миқдорида кесиши кифоя килади;
  8. Нопоклик кунларида тавофдан бошқа барча ҳаж фарзларини бажаради;
  9. Наҳр, яъни 10, 11 ва 12-кунлари аёл киши ҳайздан пок бўлмаса, тавофи зиёратни пок бўлгунча кечиктиради. Лекин унга жарима лозим булмайди;
  10. Жидда ёки Маккаи Мукаррамага боргандан кейин аёлнинг эри вафот этиб қолса ёки аёлга боин талоқ қўйса, бундай ҳолатда  ҳаж  арконларини тўлиқ  адо қила олади;
  11. Агар аёл ҳаждан ортга кайтишда ҳайз кўриб қолса, аёлдан видолашув тавофи соқит бўлади;
  12. Аёл вафот ёки талоқ иддасида бўлса, идда тўлик бўлишидан олдин ҳаж сафарига бориши жоиз эмас. Агар бундай ҳолатда ҳам ҳажга борса, фарз ҳаж адо бўлади. Лекин қаттиқ гунохкор бўлади.
  13. Тавоф қилиш асносида рамл килиш аёлларга сун­нат эмас;
  14. Тавоф қилаётган пайтда аёл ҳайз кўриб қолса, ўша заҳоти тавофини тўхтатиб, пок бўлганидан кейин тавофини қайтадан қилади;
  15. Саъй қилаётган пайтда ҳайз куриб колса, саъйни охиригача тўлиқ қилади;
  16. Аёл киши таматтуъ ниятида мийкотдан умра қилишга эҳром боғлаб, умра арконларини адо килишдан илгари ҳайз кўриб қолса ва хаж амаллари бошлангу-нича ҳайздан пок бўлмаса, умра эҳромидан чиқиб, хаж учун эҳром боғлайди ва ҳаж амалларини бажариб бўлгач, умра қазосини адо қилади. Лекин биринчи боғлаган эхромидан умра қилмай чиққани учун зиммасига қон (жонлик сўйиш) вожиб бўлади ва унинг ҳажи таматтуъ эмас, балки ҳажи ифрод бўлади («Фатхул мулхим»);
  17. Аёл мийқотдан қирон хажига эхромга кирса ва ҳайз сабабли ҳаждан олдин умрани қила олмаса, ўша эҳромда ҳаж килади ва ҳаждан олдин умра қилмагани учун зиммасига қон вожиб бўлади ва умранинг қазоси­ни адо қилади. Қирон хажнинг шукронасига адо қилинадиган қон зиммасидан соқит бўлади.

Ҳайз каби узр туфайли умрасининг тавофини қила олмаса ёки тавофнинг учтасинигина қилган бўлса ва Арафотда вуқф (туриш) қилгунича ҳайздан пок бўлма­са, умраси бекор бўлади. Бекор килишни ният қилмаса ҳам. Чунки унга умрани адо қилиш узрли бўлиб колди. Мабодо, Арафотда вуқф қилгандан кейин умранинг тавофини қилса, хаж ишларининг устидан умранинг ишларини бажарган бўлади. Бу эса шариатга зиддир ва қирон ҳажга қилган нияти ботил бўлади. Қирон учун суйиладиган қон хам соқит булади. Ташрик кунларидан кейин умранинг қазосини қилади ва умрани колдиргани учун жонлик сўяди.

  1. Ҳайз қони аёл ихтиёридан таншари бўлиб, хаж вақтида ҳайз кўриб қолган аёл ғамга тушиб, хафа бўлмаслиги лозим. Лекин ҳайзни тўхтатиш учун аёл киши дори истеъмол қилса ва ҳайз қони тўхтаса, аёл пок бўлган ҳисобланади ва тавоф қилиши мумкин бўлади. Лекин бундай  қилиш  аёлнинг соғлигига таъсир кўрсатади;
  2. Ҳаждан кейин тезда ортга қайтиш лозим бўлса, аёл эса ҳайз ҳолатда бўлгани учун тавофи зиёратни қилмаган бўлса, пок бўлгунича тўхтаб туриши лозим бўлади. Чунки тавофи зиёратсиз ҳаж дуруст бўлмайди. Агар аёл ҳайз ҳолатида тавофи зиёрат қилиб юборса, қилган тавофи жоиз бўлади. Лекин унинг зиммасига мол ёки туя сўйиш вожиб бўлади;
  3. Шаръий маҳрамсиз ёки эрсиз аёлнинг ҳаж сафарига бориши жоиз эмас. Агар маҳрамсиз бориб ҳаж қилса, зиммасидан фарз ҳаж  соқит бўлади. Лекин узи қаттиқ гунохкор бўлади.

 

Денов тумани «Домла Афанди» масжиди имом ноиби    Олимжон  Муродов  таёрлади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here