Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У зот айтдилар: «Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Охир замонда таши дўсту, ичи душман қавм бўлади.» Шунда саҳобалар: «Қандай қилиб Ё Расулуллоҳ?»-деб сўрашди. У Зот: «Бу ҳол уларнинг баъзилари баъзисидан таъма ва қўрққани учун бўлади.»-деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам қиёматга яқин инсонларнинг ичида бир ҳолат пайдо бўлиши ҳақида башорат бердилар. Ундай инсонлар зоҳиран бир бирларига қалин дўстдай бўлишсада, ичларида бир бирларига ашаддий душмандирлар. Улар Аллоҳ йўлида бир бирларига муҳаббат ҳам ғазаб ҳам қилишмайди балки, уларнинг ғаразли ва фосид мақсадлари бўлади. Гоҳида бир қавмдан нимадир умидида садоқат изҳор қилишса, баъзида бир қавмни ёмон кўриб уларга адоват қилишади.
•Уламолар шу ҳадис хулосасини қилиб айтишдики: «Инсонлар муҳаббати ва адоватига заррача ҳам эътибор берманг, чунки бу фақат мақсад ва хоҳиш учун бўлади. Сиз Роббингиз тарафидан бўлаётган алоқага эътибор беринг, шунда нажот топасиз.»
Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов