Фитна икки тараф орасини бузишга ҳаракат қилгувчи бузғунчилар бўлиб булар шайтоннинг малайларидирлар. Масалан : Икки инсоннинг, икки дўстнинг орасини бузгувчи, икки маҳалла, икки шаҳар одамлари орасидаги тотувликни бузгувчи икки дин , икки миллат орасини бузгувчи , давлат бошлиқлари билан фуқаролар орасига совуқлик солувчи, ўзини диндор кўрсатиб динлар орасига ихтилофлар солгувчи кишилар ва ҳоказо.
Дунё пайдо бўлибдики шайтон бор. Шайтон борки фитначилар бор. Охир замон пайғамбари Муҳаммад с.а.в пайғамбар бўлганларидан кейин пайдо бўлган фитначилар шундай қутириб кетишдики, охир оқибат мусулмонлар ва пайғамбар с.а.в ўз юртини ташлаб ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Ҳазрати Умар р.а ни халифа давридаги фитначилар, ҳазрати Усмон р.а ни халифа давридаги фитначилар бу икки зотни шахид қилишди. Ҳазрати Али р.а халифа даврига келиб ҳаддан зиёд кўпайиб кетди ва улар Хаворижлар номи билан аталдилар. Бу даврда жуда кўп минглаб одамларнинг қонлари тўкилди. Шулар орасида энг улуғ саҳобалар тириклигида жаннати эканига башорат берилган. Талҳо ибн Убайдуллоҳ ва Зубайр ибн Аввом р.а ҳам шаҳид бўлдилар. Охир оқибат ҳазрати Али р.а ни ҳам шаҳид қилишди. Ҳазрати Алининг катта ўғиллари Имоми Ҳасан пайғамбар с.а.в нинг севикли набираларини ҳам дори бериб ўлдиришди. Яна иккинчи набиралари пайғамбар с.а.в жонларидан ҳам азиз кўрган Ҳусайинни Ироқга алдаб чақиришди ва хотин болалари билан бораётганларида йўлини тўсиб чиққан Ироқликлар аскарлари бу саксон кишини ўлдириб калласини кесиб олиб хўржинларига солиб, тирик қолган хотин ва болаларини зор-зор йиғлатиб бошлиқларининг олдига олиб боришди. Ўша даврдаги фитначилар ҳазрати Али р.а га эргашган мусулмонларни кофирга чиқаришар эди. Ҳатто йўлда кетаётган битта иккита йўловчини сен кимнинг қавмидансан деб сўрар эди. Агар мен Алининг қавмиданман деса, бу кофир экан деб ўлдиришар эди. Шу тариқа мусулмонни кофирга чиқариш ўша даврдан бошланган эди.
Бир тахлил қилиб ўйлаб кўрайлик юқорида номлари санаб ўтилган улуғ зотлар ва номлари зикр қилинмаган саҳобалар кофир бўлса, ким мусулмон бўлиши мумкин? Шу тариқа фитначилар кўпайиб ислом динининг ҳақиқатига путур етказишга ҳаракатлар кўпайиб турган бир пайтда Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад с.а.в га берган ваъдаларига мувофиқ исломга нусрат беради. Ваъда: Пайғамбар с.а.в га оятлар нозил бўлаётган бир пайтда Расулуллоҳ с.а.в ўйланиб турганларида, Аллоҳ таоло “Эй, Муҳаммад сен ўйланма, Мен сенга тақдим қилган ислом динини ўзим Қиёматгача фитначиларнинг фитнасидан, ислом динига ўзгаришлар киритишларидан, Ўзим сақлайман ва ўзгариш киритмоқчи бўлганларнинг қўлини қуритаман” деган. Мана шу ваъдага мувофиқ Оллоҳ таоло ўз бандалари орасидан Имоми Аъзам, Имоми Маътуридий, Имоми Ашъарий ва ҳоказо аҳли суннат вал жамоат мазҳаби намоёндаларига нусрат бериб, булар исломнинг ҳақиқий тўғри йўналишларини инсонларга кўрсатиб берди ва бу ҳақда китоблар ёзиб Қиёматгача мусулмонларга дастурил амал сифатида бой илми мерос қолдиришди. Лекин шундай бўлишига қарамай фитначилар ҳам тинч ётгани йўқ. Подшога чақимчимлик қилиб, имоми Аъзам р.а ни дарра билан урдирди ва у зот шунинг заҳмидан вафот этди. Қолган имомларга ҳам ҳар -хил таъзиқлар ўтказишди. Лекин барибир ҳаммалари мағлуб бўлдилар. Ўша даврнинг ўзида фитначилар оқимларга бўлиниб кетди ва уларнинг сони 70 дан ошган эди дейди Имом Хасан Басрий. Ўша фитначи оқимларнинг сони ҳозирги кунга келиб, 400 дан ошганлиги ҳақида маълумотлар бор. Буларнинг олиб бораётган ақидалари бир-биридан фарқли, бир-бирини бекорга чиқариб келмоқда. Шундан ҳам билиниб турибдики булар ёлғончилар ва фитначилар пайдо бўлиши билан кўп ўтмай мағлуб бўлиб кетмоқда.
ИШИД чилар тоифасининг олиб бораётган иш услуби ўша даврдаги Хаворижлар иш услубидан олингани кўриниб турибди. Ўша вақтдаги Хавориж боболари энг улуғ саҳобаларни кофирга чиқарганидек, булар ҳам ўзларига эргашмаган аҳли суннат вал жамоат мусулмонларини кофирга чиқаришмоқда. Оллоҳ таоло биз инсонларга бир-бирингизга жонингизни, молингизни ноҳақ йўл билан ейишни харом қилдим ва ноҳақ қонингизни тўкишни харом қилдим деган. Бу ИШИД чилар буларнинг ҳаммасини Хаворижларга ўхшаб ҳалол дейдилар. Буларнинг олиб бораётган сиёсат услублари олдинги ўтган боболариникига ўхшаб барчаси мағлуб бўлиш аниқ. Лекин шундай бўлса ҳам эҳтиёткорлик, хушёрликни қўлдан бермаслигимиз лозим. Исломнинг ҳақиқатига тушунмаган ёшларимизни огоҳлантириб, уларга эргашмасликка чақириб, уларга тўғри йўл кўрсатишимиз лозим. Уларга қўшилиб кетган ёшларнинг умрлари хазон бўлиб кетишидан қайтаришимиз бурчимиздир. Фитна нима эканини ва фитнанинг олдини олмаса қандай оқибатларга олиб боришини қисқа бўлсада билиб олдик. Лекин фитначиларнинг олди олинмаса, ажириқ ернинг тагидан илдиз отиб кетгани каби, фитначилар ҳам илдиз отиб кетиши аниқ. Шунинг учун унинг илдизи билан тозалаб ташлаш лозим бўлади.
Олтинсой туман “Шайх Аттор вали”
жомеъ масжиди мухтасиби: Х.Шералиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here