Қуръонда таъкидланишича, бандалар қилаѐтган ҳар битта ишни Аллоҳ кўриб-билиб туради. Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилган: “Аллоҳдан қўрқинг! Билингки, Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни Кўрувчидир” (Бақара сураси, 233-оят).
Аллоҳ ҳамма нарсадан Хабардор. Тириклик чоғимизда қилган ҳамма ишларимизга қиѐмат куни жавоб берамиз. Бизнинг ақидамиз шундай. Қуръон бизни – Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиб яшашга – ундайди.
Аллоҳни эслаш инсонни гуноҳдан қайтаради. Бировга зулм қилмоқчи бўлган одам
Парвардигорини эсласа, “Эй, тўхта! Аллоҳ кўриб турибди-ку. Эртага ўзимга бундан оғир жазо бермасин тағин”, деб ниятидан қайтади, Аллоҳдан қўрқади. Бировнинг ҳақига хиѐнат қилаѐтганда, “Буни норози қилсам, ўзгалар ҳақини есам, Аллоҳга хуш келмайди-ку!” деб қолади. Аллоҳни эслаган одам бировни ғийбат қилаѐтганда ўйлаб қолади, катта гапираѐтганда сал пастроқ тушади, бировнинг устидан кулмайди, бошига мусибат тушганларни масхара қилмайди. Банда Аллоҳни эсласа, “Раббим кўриб турибди”, деб ишонса, қалби покланиб боради, хулқи сайқалланади. Каломуллоҳнинг бошқа оятида: “Албатта Аллоҳ осмонлар ва ердаги ғайб сирларни билади. Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни кўриб турувчидир”, дейилган (Ҳужурот сураси, 18-оят).
Осмонлару ерда қанчадан-қанча сир-синоатлар яширинган. Биз ожиз бандалар уларни
билмаймиз. Кўз билан кўриш мумкин бўлганларини ҳам тўлиқ идрок этолмаймиз. Ҳали бизга номаълум не-не махфий нарсалар бор. Аллоҳ таоло мана шуларнинг барчасини билади.
Ривоят қилинишича, машойихлардан бирининг ѐш шогирди бор эди. Шайх уни ҳурмат қилар, бошқалардан устун қўярди. Шогирдларидан бири:
– Бу ѐш болани шунчалар ҳурмат қиласизми?.. – дебди. Шайх уларни тўплаб, қўлларига биттадан қуш билан пичоқ бериб, ҳеч ким кўрмайдиган жойда сўйиб келишни буюрибди.
Бироздан сўнг ҳамма ўзига берилган қушни сўйиб келибди. Фақат ѐш шогирд қўлида тирик қуш билан қайтиб келибди. Шайх ундан сўрабди:
– Нега қушни сўймадинг?
– Мен ҳеч ким кўрмайдиган жойни тополмадим. Қаерга борсам, Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилдим. Шунинг учун қушни сўя олмадим.
Шунда катта ѐшли шогирдлар бу бола ҳақиқатан ҳурматга сазовор эканини тан олишибди. Каломи мажидда айтилади: “(Аллоҳ) осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир. У ерга кирадиган (уруғ, ѐмғир-қор суви, хазинаю дафиналар, жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, булоқ сувлари каби) нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган (фаришталар, тақдир, ризқ-рўз, хайр-барака каби) нарсаларни ҳам, унга (яъни, осмонга) кўтариладиган (фаришталар, руҳлар, амаллар, дуо-илтижолар каби) нарсаларни ҳам билади.
Сизлар қаерда бўлсангиз, У Зот сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни кўриб турувчидир” (Ҳадид сураси, 4-оят).
Инсон “Аллоҳдан беркитиб бирон ишни қила оламан”, деб ўйламасин. Ҳеч ким йўқ жойда бўладими, қоп-қоронғи зулмат ичидами, фарқи йўқ, бандаси кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради. Саҳл ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Чамаси уч ѐшли бола эдим. Кечаси уйғониб, тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солардим. Бир куни тоғам мендан сўради:
– Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?
– Уни қандай зикр қиламан?
– Тилингни қимирлатмасдан қалбингда уч марта, “Аллоҳ мен билан, Аллоҳ мени кўриб
турибди”, деб айт.
Мен ўша сўзларни кечалари айтдим. Тоғамга бунинг хабарини етказдим. У менга:
– Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт, – деди.
Мен тоғам айтган ишни қилдим. Кейин қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир муддат
ўтганидан сўнг тоғам менга:
– Сенга ўргатилган нарсаларни ѐдлаб олгин-да, умрингнинг охиригача уларни айтиб юр, ҳечам канда қилма, – деди.
Тоғам айтган ишни йиллар давомида узлуксиз қилиб юрдим. Унинг ҳаловатини ҳис этдим.
Тоғам менга:
– Эй Саҳл, Аллоҳ кўриб турганини билган одам қандай қилиб У Зотга осий бўлади?
Маъсиятдан ҳазир бўл! – деб тайинлади.
Кейин мактабга бориб, олти-етти ѐшимда Қуръонни ѐд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечалари бедор бўлиб, ибодат билан ўтказишга одатландим.
Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг руҳий тарбиясига ѐшликдан аҳамият бериш қанчалик муҳим эканини кўрсатади.
Қуръонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салла сммга шундай хитоб қилинган: “(Аллоҳ) Сизни ўзингиз (намоз учун) тураѐтган вақтингизда ҳам, сажда қилувчилар орасида (имом бўлганингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаѐтганингизда ҳам кўриб туради.
Шак-шубҳасиз, У Эшитувчи, Билувчи Зотдир” (Шуаро сураси, 218-220-оятлар).
Аллоҳ кўриб турганини ҳис этган инсон солиҳ амални ожиз бандалар учун эмас, одамларнинг қудратли Парвардигори Аллоҳ учун қилади. Банда Аллоҳ кўриб турганини унутмаса, ҳеч ким бўлмаса ҳам гуноҳ қилмайди, “Одамлар кўрмаяпти-ку”, деган фикр хаѐлига келмайди. Ҳар бир инсон шуни доим ѐдида тутсин: одамлар кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради. Одамлар билмаса ҳам Аллоҳ билади. Охиратда сизу бизни ожиз банда эмас, ҳар бир ишимизни кузатиб турувчи қудратли Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади.
Ангор тумани «Намоз хожи бобо» жоме масжиди имом хатиби А. Саидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here