Интернет тармоғи шундай катта бозор бўлдики, бу ердан харидор ўзига керакли нарсани ҳоҳлаганича ва ҳоҳлаган вақтида топа олади.Ушбу бозорда савдоси чаққон ўйинлар, клиплар,беҳаё фотосуратлар, видеолавҳалар, жирканч ишлар, шаҳватни қўзғатувчи, жинсий қизиқишни тарғиб қилувчи нарсалар, ёш авлодни тасодифан заҳарлаб қўймокда. Болаларни кўпроқ китоб ўқиш билан машғул бўлишини эмас, балки интернет бозорида кўпроқ ўтиришини кўрамиз. Бу болаларни интернет технологияларини ва бу соҳадаги билим ва кўникмаларни шаклланиши қувонарли ҳолдир. Лекин кўпгина йўқотишлар бўлаётгани,эътиқодини бузилаётгани турли тўс-тўполонларга ўзи билмаган ҳолда аралашиб қолишликларидан кўз юмиб бўлмайди. Беҳаёликни тарғиб қилувчи сайтлар инсонни қандай тубанликка етаклашини қандай салбий оқибатларга олиб келишини ҳаётни ўзи кўрсатиб турибди. Инсонни ёшлигида тарбияси, одоби, аҳлоки, ҳаёси бузилдими бундай инсонлардан ҳеч қачон жамиятига эл-юртига,ота-онасига яхшиликни кутиш мумкин эмас. Бу компьютер технологиялари асримиз янгилигига ёки маданиятига ўхшасада, улар айниқса, ёшларга қўйилган ҳатарли тузоқдир. Бугунги кунда тадбиркорларга барча шароитлар яратилиб қўллаб- қувватланмоқда. Лекин баъзилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан турли ҳаёсиз дискларни сотиши ҳаёсиз суратларни савдоси билан шуғулланиши у тадбиркорни,бу эл-юртни, миллат ор-номуси ҳаёси қизиқтирмайди.Уни фақат жарақ-жарақ пул қизиқтиради.Аёлларни айниқса ёш қиз болаларни таналарини кўп жойини очиб юриши, номаҳрам эркакларни эътиборини тортишга, шармсиз либосларни кийиши зинога етаклайдиган,фитнага етаклайдиган восита эмасми? Ўсмир ёшларни бундай фитнали кўриниши олдида номуссиз либосларни кийиш кўз назарларини олиб қочолмаслигига, ақлини назорат эта олмаслигига сабаб бўлмаяптимикан!Ҳаёсиз манзарани кўргандан сўнг ақлини жиловлай олмаслиги аниқдир.Ўзини жиловлай олмадими албатта ҳулқини бузилишига ўй-ҳаёлини бузилишига сабаб бўлади ва илму маърифатга қизиқиши бутунлай йуқолади. На диний, на миллий, қадриятларимизга асло мос келмайдиган ибосиз либосларни ким томонидан тарғибот қилинмоқда ва нима мақсадда ўйлаб чиқиб жорий этилмоқда.Аллоҳ таоло ардоқлаган Пайғамбардек зот ҳурматлаган уламолар ўгитлари билан юксак даражага кўтарилган, муҳтарам юртбошимиз томонидан эъзозланган аёлларимиз «Ял-ял» товланиб турган бу соҳта гўзаллик қаршисида ожиз қолмоқдалар.Бундай соҳта маданият “Замонавийлик” деб аста-секин ўзлари фитналар гирдобига тушиб қолаётганларини,гуноҳлар уммонига шўнғиб бораётганликларини асло ҳис этмаяптилар. Эътибор бериб қарасак жуда оддий ҳолат бўлиб кўринган маданиятли ёки замонавий очиқ- сочиқ,тор кийимлар ортида кўз илғамас қанча-қанча ёмонликлар, тузалмас касалликлар, зинокорликлар,фахш ишларни ҳаётни ўзи кўрсатиб турибдику. Ғарб, Европа аёллари бундай шармсиз кийимларни фахр билан кийишаётган бўлсалар,бизларни ҳаёли, иболи хотин- қизларимиз зулмат зиндонига етакловчи бундай шармсиз кийимларни нега кўр- кўрона қилиб киймоқдалар.Бу аҳлоқ чегарасидан чиқиш эмас-ку? Аёлларимиз ҳушсурат кўринишлари, ораста кийимлари чиройли кийинишлари чиройли хулқлари, ҳаёси, ибоси билан эл меҳрини қозонмайдиларми? Бугунги йигитларимиз ҳам кийиниш борасида кўзлардан қолишмайдилар.Ғалати тор, калта кийимлар, ажи-бужи расмлар, ёзувлар солинган кийимлар баъзи аъзоларимизни ёпиши керак бўлганлигини гўёки унутгандек. Баданларида турли тақинчоклар борлиги ёки баданларида турли расмлар чизилиши қандай маданиятни тарғиб қиляпти. Миллий кийим кийиб кўчага чиққан инсонга ажабланиб қарайдиган бўлиб қолишимиз афсусланарли ҳолатдир. Жаҳон халқлари орасида халқимизни муносиб ўз ўрни бор.Қийинчилик даврларда ҳам ота-боболаримиз, оналаримиз, момоларимиз ўз миллий, диний қадриятларини йўқотмаганлар-ку,ўз замонлари талабларига мос равишда либослар ва бошка санъат турларига эга бўлганлар-ку. Хуллас биз бугунги кунда илм фан,спорт ва бошқа соҳалардаги ютуқларимиз билан фаҳрланамиз.Шу каби миллий кийимларимиз билан ҳам одобларимиз билан ҳамда ҳёликларимиз билан ҳам ифтиҳор туйишимиз керак, чунки миллий либосимиз,одобимиз,ҳаёмиз албатта миллатимизга ҳурмат ва муҳаббатни билдиради.

Олтинсой тумани «Сўфи Оллоҳёр»
жомеъ масжиди имом-хатиби: К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here