Дархақиқат , Аллох таоло сизу бизга ато этган буюк неъматлардан бири истиқлолдир. У туфайли жаннатмакон юртимизда хар жабхада янгиланиш ва юксалишлар булаётир. Хусусан, ислом дини равнақи йулида кенги имкониятлар яратилмоқда.давлатимиз мустақиллиги эълон қилинган бошлаб юртимизда барча жабхалар қатори маънавий- маърифий, маданий ва диний сохаларга хам юксак эътибор қаратилди. Биринчи презедентимиз бошланган харйли ишлар янада ривожлантирилиб, янги бошқичга утилди.
Харакатлар статегиясининг диний сохадаги барча ташаббуслари мухим ахамиятга эга эканини хам алохида таъкидлаш лозим. Мазкур хужжатнинг 5- юуналиши хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағркенгликни таъминлашга қаратилган булиб, унда буюк аждодларнинг илмий меросини урганиш самиймийлик, тинчлик ва бағрикенглик мухитини мустахкамлашга, ёшлар уртасида экстримизм ва терроризм ғояларининг олдини олишда мухим восита булиши белгилаб қуйилган.
Тарихий -илмий меросни тиклаш сохасидаги ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Хазрати Имом мажмуаси таркибида қат рослаётган Ислом сивилизатция марказини қайд этиш лозим. Марказ фаолиятининг асосий мақсади юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар хаёти ва илмий- ижодий фаолияти, улар қолдириб кетган бой илмий-маънавий меросни урганиш ва жахон жамоатчилигини хам кенг тарқатиш , Ислом динининг инсонпарварлик мохиятини очиб беришдир.
Бугун юртимиз мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчаларимизга муборак айласин. Одатда, ҳар сафар энг улуғ, энг азиз айёмимиз яқинлашганида ўтган йилларни бир-бир ёдга олиш, амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ўзига хос анъанага айланган. Мамлакатимизда мустакиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар вилоятларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб аҳоли фаровонлигининг, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмокда. Барчамиз гувоҳи бўлганимиздек, мустақиллик, мустабид тузум даврида топталган ва махв этишга ҳаракат қилинган диний қадриятларимизнинг ҳам ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Хусусан буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима килишдек имкониятларга эга бўлдик. Аллоҳ таолонинг бу неъматларни янада зиёда бўлишини истаб ўзининг муборак каломида “…Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман… ” деган ваъдаси бор. Хадиси шарифда : “Ким инсонларга улардан курган яхшиликлари эвазига шукр қилмас экан, демак, Аллохга хам шукр қилмабди” , деб огохлантирган. (Имом Ахмад ва Имом Термизий ривояти).
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан юртимизда фарзандларимизнинг таълим -тарбия олишлари, билим ва иқтидорларини камол топтириб, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.
Ҳаётнинг барча соҳаларида тараққиётга эришиш, камолатга етишиш бирданига бўлиб қолмайди. Бунинг учун фарзандларимизни сабр-бардошли бўлишга, илм йўлларини осонлаштиришга, илмга қизиқтириш, рағбатлантириш тамонларига ҳам катта аҳамият беришимизга Расул Акрам (с.а.в.) нинг суннатлари биз учун ибратлидир. Бугунги нотинч ва таҳликали замонда турли минтақаларда, ён-атрофимизда қарама-қаршилик ва қонли тўқнашувлар таборо кучайиб бораётганини кўриб,бепарволикга йул кўймаслик, хушёрлик ва уйгоқлик билан яшашни хаётнинг ўзи барчамиздан тақозо этмоқда. Зеро “Бизга тинчлик ва омонлик керак”деган эзгу даъват халқимизнинг юрагидан чуқур жой олиб, унинг ҳаёти мазмунига айланиб кетган. Эртанги кунимизга, фарзандларимизнинг камолига, бахту саодатига барчамиз масъул эканимизни ҳеч ҳам эсдан чиқармайлик.
Аллох таоло барчамизга улуғ, азиз неъматга шукр айтиб, унинг янада мустахкам ва барпдавом булиши йулида савобли амаллар қилишни насиб айласин.
Қумқўрғон тумани “Шох Машраб” жоме масжиди ноиб имоми А.Хаитов