Ватаннинг борлиги одамларга беқиёс куч-қудрат, ғайрат шижоат бахш этади. Чунки инсоннинг энг покиза ва муқаддаси туйғулари ўзи туғилraн, вояга етган замин ватани бағрида уйғонади, камолга етади. Киши қадрдон юртидан ўзини озод ва эркин ҳис қилади. Шунинг учун халқимиз “Ўзга юртда султон бўлгунча ўз юртингда ултон бўл” дейдилар. Ултон- чўпон дегани. Демак, ўз юртимизда оддий касб эгаси бўлмок, ўзга юртда подшо бўлишдан афзал экан. Ватан ҳақида гапириш, ватан ҳақида фикр юритиш ҳам шарафли ҳам маъсулиятлидир. Чунки ватанни эслар экан, одам ўзини буюк бир мамлакатта, буюк бир халққа, буюк бир тарих ва буюк бир келажакка даҳлдор эканлигини англайди Халкимизнинг энг яхши кўрган ва энг кўп такрорлайдиган дуоси “Илоҳо, хонадонларимизни тинч ва осойишта юртимизни обод қил” деган дуодир. Доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч сен тинч”, “Бир кун уруш бўлтан жойдан қирк кун барака кетади”, “Тинчлигинг-хурлигинг”, “Уруш томошабинга осон” каби мақолларида ҳам юртнинт тинчлиги қанчалик бебаҳо неъмат эканлиги айтилади. Оқсоқоллар маслаҳатида оналар айттан аллаларда бежизга тинчлик хотиржамлик кўп тилга олинмайди.
“Кимики бир кеча-кундуз Аллоҳ йўлида Ватанини қўриқласа, ҳудди бир ой кундузи рўза ва кечаси ибодат билан ўтказгандай ажрга эга бўлади. Агар Ватанини ҳимоя қилиб қўриқлаётган ҳолида вафот этса, қиёматга қадар унга савоб ёзилиб туради ва қабрдаги азобдан қутилиб, жаннатдаги ризқдан ризқланиб туради”
Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади ва у жой жуда қадрли ва қимматли даргоҳ бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб:
“Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.
Тинч ватаннинг аҳолисини хотиржамлигини кўролмайдиган кимсалар ҳақида Худои таоло Ўзининг китоби Қуръони каримда дейди:
“Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир”.
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Фитначига қарши бирлашадилар”.
Бу тинч ва осойишта ватанимизни асраб авайлашлик ва тинчлигимизни кўз қорачиғидай асраб қадрлаб яшайлик .
Олтинсой туман “Имом Бухорий”
жомеъ масжиди имом хатиби: М.Жуйриков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here