Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ нинг сўзлари,одатлари ва амалларидан хабар берадиган ҳадислар мусулмонлар учун, Қуръон билан бирга Ислом қонунчилигининг асосий манбаларидан биридир. Бу ҳадислар Ислом асосларида қонунчилик аҳамияти билан боғлиқ. Ислом қонунчилигини равнақ топиши, тўрт мазҳаб уламоларига бориб тақалади.Мужтаҳид уламоларимиз асрлар оша, Ислом қонунчилиги йўлида сермаҳсул,хизмат қилиб келмоқдалар. Минглаб ҳадислардан ҳукм олиш, ниҳоятда машақатли иш бўлиб, бу йўлда Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бу фанга қўшган ҳиссаларини бутун Ислом уммати тан олиб, Аҳли-сунна уламолари деб аташади. Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадисда, пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) :
من يُرِدِ اللهُ به خيرًا يُفَقِّهْهُّ في الدين
«Кимга Аллоҳ таборак ва таъоло яхшиликни истаса, уни динда билимдон қилиб, қўяди. »[1] деди. Бу ҳадис мужтаҳидлик нақадар шарафли вазифа эканлигини тасаввурга сиғдира олмайсиз.
Афсуслар бўлсинки баъзи бемазҳаблар: «Мужтаҳид уламолар фатволари салаф солиҳийн уламолари фатволаридан фарқ қилади? »деб даъво қиладилар.Аслида бу даъволари пуч эканлигини илмий исботлаш мақсадида,бу мақолани ёзишган бел боғладик.
Тўрттала имомлардан ҳеч бири, агар биз бу саволнинг ҳақиқатига назар солсак, салафлар таълимотидан озгина бўлса ҳам, четга чиқиб кетмаган.
Тўрт имом фиқҳ илмида ўз тушинчаларига эга бўлиб, олдингилар (саҳобалар ва тобеъинлар назарда тутилган) томонидан иттифоқ қилинган масалаларни қабул қилишган. Агар улар бирон масалада келишмаган бўлса, шунда тўртта имомдан ҳар бирининг тушунчасига мувофиқ, энг ишончли далил қабул қилинган. Имомлар учун бу ерда умумий қоидалар мавжуд.
Имом Абу Ҳанифа, (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) саҳобалардан унинг илмининг баландлиги ва фазилатлиги сабабли,ҳазрати Али (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) айтган фатволарни танлайди. Чунки пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) унинг илмини мақтаб,
أنا مدينةُ العلْمِ، وعلِىٌّ بابُها، فمن أرادَ العلْمَ فليأْتِ البابَ.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади. Расуллуллоҳ: «Мен илмнинг шаҳри бўлсам,Али эшигидир.Кимки илмни эгаллашни хоҳласа,эшикдан кирсин! »дедилар.[2] Кейинроқ Абдуллоҳ ибн Масуднинг сўзларига таянган.Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) уни мақтаб :
رضِيتُ لأمتي ما رضِي لها ابنُ أمِّ عبدٍ
Абдуллоҳ ибн Масуддан ривоят қилинади. Расуллуллоҳ: «Умматимга Ибн Умм Абд рози бўлган ишларда,мен ҳам рози бўлдим. » дедилар.[3]
Бошқа томондан, бу икки саҳоба Ироқда ўз билимларини нашр этишди ва дин уламолари улардан кўп йиллар давомида таълим олишди, шунинг учун уларнинг илмини тарқалиш занжири Имом Абу Ҳанифага яқинроқдир.
Имом Молик (раҳимаҳуллоҳ) асосан Умарнинг, (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) ва унинг ўғли Абдуллоҳнинг сўзларини, сўнгра тобеъинлардан Саид бин Мусайибнинг айтган сўзларини танлаган.У бу танлов сабабини тушунтириб :
قال الشعبي: من سره أن يأخذ بالوثيقة في القضايا فليأخذ بقضاء عمر فإنه يستشير
Имом Шаъбий ривоят қиладилар: «Кимики ҳукмда ишончни касб этишни хоҳласа,Умар, (Аллоҳ ундан рози бўлсин!)ни ҳукмини олсин! Умар, (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) аввал саҳобалар билан маслаҳатлашар эди.»деди.[4] Демак, унинг фатволари бир гуруҳ саҳобалар томонидан маъқулланган. Абдуллоҳ бин Умарга келсак,
عن مالك: كان إمام الناس عندنا بعد عمر زيد بن ثابت، وكان إمام الناس عندنا بعد زيد- ابن عمر
Имом Молик ривоят қиладилар: «Бизлар учун Умар (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) дан кейин фиқҳда имом, Зайд ибн Собит (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) эди. Ундан кейин Абдуллоҳ ибн Умар (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) дир. »
عن مالك، قال: أقام ابن عمر بعد النبيّ صلى اللَّه عليه وسلّم ستين سنة يقدم عليه وفود الناس
Имом Молик ривоят қиладилар: «Ибн Умар (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) пайғамбардан кейин олтмиш йил,фиқҳ илмида дарс айтдилар,одамлар уни эшитишлик учун турли мамлакатлардан келишар эди. »дейди.[5]Демак , улар унинг фатволарини билишган ва уни инкор этмаганлар ва фатводаги у билан зиддиятлари уни рад етиш эмас. Аксинча, улар Абдуллоҳ тушинган маънолардан бошқасини тушунишга ва улар фиқҳ илмида ижтиҳод қилишга ҳақли эканлигини англатади.Саид ибн Мусайиб (Аллоҳ ундан рози бўлсин!)га келсак, у катта саҳобалардан билим олган ва ҳаётларида фатво берган буюк тобеъинлардан бири эди ва бу унинг фатволарининг ишончли эканлигига далолат этади.
Шофий (раҳимаҳуллоҳ) бир масалани таржиҳ қилишда, аниқ қоидага риоя қилмаган, аксинча, у саҳобалар ва тобеъинларнинг сўзларига суянган. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Моликни мазҳабларини яқинлаштиришга интилган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳимаҳуллоҳ)нинг мазҳабининг асоси, унинг даврида одамлар, аввалгиларнинг сўзларидан оғишмасликни назарда тутган. Шунинг учун у ҳар бир масала бўйича, бир вақтнинг ўзида ушбу саволга кўпроқ мос деб ҳисобланган, аввалгилар ҳукм қилган фатво билан кифояланган. Унинг битта масалада чиқарган фатволари жуда кўп бўлиб,қолган учта мактабга қараганда анча хилма-хилиги билан ажралиб туради. Ва у аввалги имомлар айтмаган нарсаларга фатво бермоқликни ёқтирмасди. Одатда у билан қандай қилиб, фатво бериш кераклигини маслаҳатлашганларга :
قَالَ أَحْمد لبَعض أَصْحَابه إياك أَن تَتَكَلَّم فِي مَسْأَلَة لَيْسَ لَك فِيهَا إِمَام
«Аввалги Имомлар айтмаган масалани муҳокама қилманг! »,[6] ва яна:
قال أحمد بن حنبل رحمه الله: إذا جاءت المسألة ليس فيها أثر، فافت فيها بقول الشافعى
«Агар бу борада аввалгиларидан фатво тополмасангиз, Имом Шофийнинг айтганларига биноан амал қилинг!» [7]дейди.
Имом Ҳанбал аввалги имомлар бирон масалада фатво бермаган бўлса ,у ҳақда мунозарага бормасликни,салаф солиҳийн юрган йўлдан чиқмасликни маслаҳат бераяпти. Имом Ҳанбал аҳли-суннанинг мужтаҳид олими, одоб юзасидан Шофиий фиқҳига мурожаат қилишга тарғиб этаяпти.Аллоҳ барча мужтаҳидлардан рози бўлсин! Барчаларининг одатлари салаф солиҳийн одатларидан ташқари эмаслигини оддий кўз билан мушоҳада этишингиз мумкин.Ёшларимизга уларнинг ахлоқи ва Ислом фиқҳида тутган ўринлари ҳақида ,илмий манбаълардан маълумот берилса,уларда бемазҳабларга етарли жавоб бера оладиган иммунитет, жамиятда турли фирқаланиш ва уларнинг пуч даъволарига қарши малҳам ҳосил бўлади.
Ф.Худойназаров
Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими
[1] Имом Термизий: «Сунани Термизий».2645-ҳадис.
[2]Имом Суютий: «Жомеъус сағир».2690-ҳадис.
[3] Имом Баззор: 1986,Имом Табароний: «Мўжамул авсат».6879,Имом Ҳоким.5387-ҳадисда тахриж қилган.
[4] Абу Исҳоқ Шерозий: «Табақотул фуқаҳо».39.
[5] Абулфазл Аҳмад Асқалоний: «Исоба».4:159.
[6] Абу Абдуллоҳ Аҳмад Ҳанбалий: «Сифатул фатво».1:30.
[7] Абу Закариё Муҳиддин Нававий: «Таҳзибул асмо».1:60.