Интернетдан фойдаланмоқчи бӯлган одам ниятни яхши қилган бӯлиши керак.
Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бӯлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кӯзлаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қӯшимча равишда, динининг таълимотларига амал қилгани учун савоб ҳам олади. Агар диний таълимотга амал қилмай, ниятини яхшиласа-ю, интернетдан фақат яхшилик йӯлида фойдаланса, уша олган фойдаси қолади,аммо савоб олмайди. Чунки бу ишига дийний таълимот асосида яхши ниятни аралаштирмади. Мусулмон киши бир яхшиликни ният билан қилса, бир савоб олади, уша ниятига амал қилганида эса, савоби ӯн марта кӯпайди.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ӯз Робблари таборака ва таолодан ривоят қилиб айтадилар:
“Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қӯйди, сӯнгра ӯшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, уни амалга оширмаса, Аллоҳ буни Ӯз ҳузурида комил бир яхшилик қилиб ёзиб қӯяди. Агар уни қасд етиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ӯз ҳузурида ӯнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кӯп қилиб ёзади”.
Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини есга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бӯлишини эсга олиш зарур.
Айнан ушбу ҳис-туйғу бӯлмагани учун кӯпчилик интернетдан соатлаб вақтини, азиз умрининг ғанимат кунларини зое қилишни ӯзига эп кӯрмоқда. Узоқ вақт давомида, саккиз-ӯн соатлаб интернетда ӯтирганлар ӯзига хос хасталикларга чалинганлари
ҳақидаги хабарлар буҳуда тарқалмаган бӯлса керак. Мусулмон инсон эса доимо, жумладан, интернетдан фойдаланишда ҳам умрининг ҳар лаҳзаси борасида охиратда сӯралишини зинҳор унутмайди.
“Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам дейдилар:
“Қиёматкуни одам боласининг қадами то ундан беш нарса ҳақида: умрининг нимага сарфлагани, ёшлигини нимага кетказгани, молини қайердан касб қилгани ва нимага сарфлагани, билганига қандай амал қилгани ҳақида сӯралмагунича, Роббининиг ҳузуридан узилмайди”.
Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш керак.
Ҳар бир ишдаги каби, интернетдан фойдаланишда ҳам яхшилаб тузилган режа асосида иш юритиш лозим.Мақсад ва кӯзланган фойда аниқ бӯлсин. Кириш ният қилиб турилган сайтнинг номи тайёр булсин .Шунга ӯхшаш барча керакли нарсалар, малумотларни олдиндан аниқлаб олиш зарур.Ӯтириб олиб, “нима қилсам экан”, деган хаёлларни суриш вақтнинг заволидир.
Интернетда ишлашни “ Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм “ билан бошлаш ва иш бошлашда ӯқиладиган дуолардан билганича ӯқиш керак.
Мусулмон кишининг ҳар бир ишни бошлаганда албатта “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” дейиши кераклиги кӯплаб ҳадисларда таъкидланган.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эътиборли ҳар бир иш “ Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм “ билан бошланмас экан, у кесикдир”, дедилар”.
Интернетда куриладиган, ӯқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бӯлиши шарт.
Зотан, мусулмон инсоннинг ҳамма урда, барча замонларда ва барча вазиятларда қиладиган гап- сӯзларию, иш ва фаолияти шариатга мувофиқ бӯлиши талаб этилади
Аммо, минг афсуслар бӯлсинки, сайтга кирадиган баъзи одамлар ҳаётда ӯзларига раво кӯрмайдиган нарсаларни сайтдабемалол эп куришади. Улар ӯзларича, “бу иш ҳаётдаги савияда эмаску “, деган хаёлга боришлари мумкин. Аслида эса бу ношаръий ишларни сайтда узига раво кӯрганларнинг ахлоқий савиясида нуқсон бор. Ҳаётда одамлар уни кӯриб- билиб тургани учун, ӯзгалар гапирмасин дея ӯзини ёмонликдан тийган бӯлади. Сайтда эса одамлар кӯрмайди ҳам, билмайди ҳам. Бунинг устига, сайтда исмини ҳам ӯзгартириб, тамоман бирор киши таниймайдиган бӯлиб олади. Демак, унинг шариат талабларига амал қилиши хӯжакӯрсинга, тӯғрироқ айтганда,мунофиқликка асосланган бӯлади.
Шунинг учун ҳам сайтга кирган ҳар бир инсон ӯзининг мусулмонлик бурчини унутмаслиги керак. Одамлар кӯрмаса ҳам,
Алло таолло кӯриб турганини эсдан чиқармаслик лозим. Одамлар билмаса ҳам, Аллоҳ таолло билиб турганини мунтазам ҳис этиб туриш зарур.
Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади:
“У Зот кузларнинг хиёнатини ҳам, кукслар яширган насаларни ҳам билур”
Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йӯқ. Узот ҳамма нарсани билади . Ҳатто
“ У Зот кӯзларнинг хиёнатини ҳам …..” билади. Яъни кимниингдир бировга билдирмасдан, ӯғринча кӯз қирини ташлаганини ҳам билади, ҳисобга олиб қӯяди. У Зот
“…кӯкслар яширган нарсаларни ҳам билур”.
Ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қуйилган нарсаларни ҳам Аллоҳ таоло жуда яхши билади.Шундай бӯлганидан кейин, бошқа нарсаларни билишида асло шак- шубҳа йӯқдир. Одамлар бундан огоҳ бӯлсинлар. Демак, фаҳш ва беодобликни тарғиб қилувчи, бефойда машғулотларга, вақтни беҳуда ӯтказадиган нарсаларга ихтисослашган сайтларга кирмаслик талаб этилади
Сайт эгаларининг маънавий- маърифий ҳуқуқларига тӯла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.
Бунга пул тӯлаб кириш лозим бӯлган сайтларга ҳақ тӯламасдан, ӯғринча кириш, кӯчириб олишга рухсат берилган нарсаларни кӯчириб олиш, кӯчириб олинганда манба кӯрсатилиши лозим, кӯрсатмаслик каби ишлар киради. Бу каби ишларнинг барчаси гуноҳдир. Чунки бу бировнинг маърифий-маънавий мулкиниг талон-тарож қилишдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, маърафий-маънавий ӯғрилик ва қароқчиликдир. Бундай ишлар ҳаром эканига уламолар бир овоздан фатволар чиқаришган.
Ишхона ёки бошқа бирор шахснинг интернетидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас.
Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ӯз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ӯзларига эп кӯришади. Бунда икки тарафлама мулоҳаза қилинадиган иш содир бӯлади. Бир тарафдан ишхонанинг интернетга тӯлайдиган маблағи шахсий манфаат учун сарфланади. Иккинчи тарафдан-ишхонанинг ишини бажариш ӯрнига иш вақтида ӯз манфаатини кӯзлаб, масъулиятдан қочиш юз беради.Бошқа одамнинг интернетидан фойдаланиш борасида ҳам шунга ӯхшаш гапни айтиш мумкин.Шунинг учун улардан фақат ҳақ эгасиниг рухсати билан ва зарурат юзасидангина фойдаланиш мумкин. Дам олиш танаффусида керакли маълумотни олиш, электрон почтани текшириб кӯриш кабиларга рухсат берилади.
Болаларнинг интернет ва компютердан фойдаланишини оқилона ва эътибор билан йӯлга қӯйиш керак.
Аввало бола –ота онаси каталарнинг рухсатисиз интернет ва компютердан фойдаланмасин. Болаларни бундай пайтларда қаровсиз қолдирмаслиг,назардан қочирмаслик лозим.Улар фойдаланадиган жиҳозлар ҳамманинг кӯз ӯнгида турадиган бӯлсин. Йӯқса,кӯзни шамғалат қилиб, исталмаган, бузуқ ёки бефойда нарсаларга ӯзларини уришлари мумкин. Болаларнинг интернет ва копютерда уйнайдиган ӯйинлари зеҳнни чархлайдиган, маърифий фойда берадиган, одоб-ахлоққа чорлайдиган бӯлиши чорасини кӯриш лозим. Болаларнинг вақти зое бӯлмаслиги ҳақида мунтазам бош қотириш ҳам эсдан чиқмаслиги лозим.
Узун тумани “Домла Муҳаммадий” жоме масжиди имом хатиби С.Қодиров