Мото пойга старт олди
Бугун (25.02.2017) Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат қаҳрамони” Нороли Боймуродовнинг хотирасига бағишланган 45-анъанавий мото пойга мусобоқаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда меҳнат фахрийлари, Республика спортчилари, туман фаоллари, мактаб ва коллеж ўқувчилари қатнашдилар. Нороли Боймуродовнинг Ватанимиз учун қилган ҳизматлари ва савоблик ишлари тилга олинди. Тадбир ниҳоясида унинг хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Жарқўрғон тумани бош имом-хатиби: Ш. Хасанов