Она мўътабар муҳтарам аёл.
Аллоҳ таоло инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлишни ва доим уларга яхшилик қилишни буюрди. Куръони Каримда бундай марҳамат қилади. “Роббингиз унинг ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон) агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етса, уларга «уф» дема ва уларни жиркима. Уларга доимо ёқимли сўз айт. Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт. Эй Роббим, мени уларга гӯдаклик чоғимда тарбиялагандек, сен уларга раҳм қилгин”. (Исро сураси 23-24 оятлар).
Ҳар бир фарзанд ушбу ояти каримага мувофик ота-онасига муомала қилмоги зарур, зеро, ота-онага яхшилик қилиш тоатларнинг энг улуғидир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Ё Расулуллох, энг яхши амал қайси?, деб сурадим. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам “Энг афзал амал ўз вақтидаўқилган номоздир”, дедилар. Сӯнг қайси деб сўрадим. “Ота-онага яхшилик қилиш”, дедилар.
Меҳрибон оналаримизни ҳар қанча ардоқлаб улугласак ҳам оз. Зеро келажак авлодларни оналар дунёга келтиради, парваришлаб вояга етказади. Инсон ўзининг илк мурғак тасаввурларини она алласи, меҳри, бағрида олади. Шунинг учун ҳам она сиймоси ҳар доим иззат икромга муносиб. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳга маъсият бўлмаrан барча нарсада уларга итоат қилишдир. Ота-онага оқ бўлиш уларни қарилик чоғида қаровсиз ташлаб қўйиш ва яхшиликдан маҳрум қилищдир» деди.
Ота-онага яхшилик қилиш уларни дуоларини олиш эвазига Аллоҳ таоло фарзандлар умрига барака беради. Мархум Фозил қори бир байтларида бундай дедилар. “Бор жаҳонда хурмату иззатда бўлган зотлар, Бил ризо қилган ота-онасин, сен ҳасадлар айлама”. Ушбу юқорида келтирилган оят ва ҳадислар ҳамда уламоларимизнинг ҳикматга бой сўзларидан насиҳат олайлик. Ота-онамизнинг қариган чоғларида ёнларида бўлиб, уларга молимиз ва кучимиз билан доимо яхшилик қилайлик. Унутмайликки ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи йуллардандир.
Абдухошим Ҳамидов
Денов тумани “Нурил Ислом” жомеъ масжиди имом хатиби