Бугун 4 март куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг анжуманлар залида Aлижон қори Файзуллоҳ ўғлининг «Муаллим Соний» видео-ўқув қўлланма диски ҳамда AlQuranuz мобиль иловаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимот анъанага мувофиқ Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тиловатдан сўнг тақдимотда йиғилганларга «Қуръон йўлидаги сафар» номли видеоролиги намойиш этилди. Видеороликда шайх Алижон қорининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси вакиллари Қуръон ҳофизи ҳақида илиқ фикрлар ва хотираларни эсга олишди.

Тақдимот жараёнида Алижон қори томонидан Қуръон илми ва уни қандай тиловат қилиш, 10 та қироат силсиласи ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида муаллифнинг ўзи Қуръони каримни тиловат қилиб берди. Ҳурматли устоз мураббийлар, илм аҳллари, илмга шайдо мухлислар хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида Алижон қори Файзуллоҳ ўғли 1976 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 1995 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилган. 1998 йил Ал-Азҳар университетининг эъдодия (тайёрлов) бўлимини, 2001 йилда эса Санавия (бошланғич) бўлимини тамомлаган.

2002-2007 йилларда Ал-Азҳар университетининг Шариат ва қонун куллиётида таълим олган ва тамомлаган. 2008-2012 йилларда шайх Аҳмад Ийсо Ал-Маъсоровий номидаги улумул Қуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида таҳсил олган.

Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Қуръони карим ва қироат илмидан таҳсил олган устозлари профессор аллома шайх Аббос Ал Мисрий, шайх Али Шуъайб Шарковий, шайх Муҳаммад Имом Ал Шофий, шайх Аҳмад Саййид қилиний, шайх Набил бин Абдулқодир Ал-Доғфали Ал-Жазоирий кабилар ҳисобланади.

Ҳозирда Алижон қори Ал-Азҳар университетининг даъват факультети 4-курс талабаси ҳисобланади.

Азиз мухлислар, Алижон қори Файзуллоҳ ўғлининг «Муаллими соний» видеоқўлланма диски сотувда!

Манзил: МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони 

Муаллиф: Алижон қори Файзуллоҳ ўғли

Номи: «Муаллими соний» видеоқўлланма

Нашриёт: «Hilol-studio» МЧЖ

Нархи: 14 000 сўм

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here