Муборак қадамжоларни зиёрат қилиш, уламоларимиз билан суҳбат қуриш мақсадида юртимизда бир неча кундан буён меҳмон бўлиб турган Покистон Ислом Республикасининг бир гуруҳ тариқатчилар делегацияси Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган халқаро анжуманда ҳам иштирок этмоқда.
Нуфузли анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ушбу делегация раҳбари, Покистондаги нақшбандия тариқатининг етакчиси Шайх Муҳаммад Нақибур-Роҳман Нақшбандий ҳазратлари билан мулоқот ўтказдилар.
Самимий суҳбат давомида Шайх Муҳаммад Нақибур-Роҳман Нақшбандий ҳазратлари юртимиз ҳақидаги таассуролари билан ўртоқлашди: “Ўзбекистон заминида турганимиздан ниҳоятда мамнунмиз. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганмиз. Аммо юртингизга илк ташрифимиз эди. Файзли заминга илгарироқ келмаганимиздан таассуфдамиз. Бу ерда муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, ўзгача шукуҳ ва сокинликолдик”.
Муфтий ҳазрат меҳмонларга сафарлари хайрли ва баракали бўлишини, зиёратлари манфаатли бўлишини тиладилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here