Ихлос сураси

Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам): «Ким уч нарсани имон билан адо этса: қотилни афв қилса, махфий равишда бировнинг қарзини тўласа ва ҳар фарз намозидан сўнг “Қул ҳуваллоху аҳад”ни ўн марта ўқиса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва хоҳлаган ҳурга уйланади», дедилар. Шунда Абу Бакр (розияллоху анҳу): “Биттасини қилса-чи, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрадилар. У зот: “Биттасини қилса ҳам”, дедилар».

Бир киши Набийнинг (соллаллоху алайҳи ва саллам) хузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) унга: «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва “Қул хуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқигин», дедилар. Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада, Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқберди-ки, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўлчилик ёғилди.

«Қуръон ёдлаш фазилатлари» китобидан.

Маьрифат жоме масжиди имом хатиби М.Рахимкулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here