Аллоҳ таоло ўзи ҳоҳлаган бандасини гоҳ қийинчилик билан, баъзан яхшилик билан синайди. Маҳалламизда 8 та ногирон фарзанди бор оила бор. Улар ҳеч қачон маҳалла аҳли ва давлатимиз назаридан четда қолмаган. Ҳамиша уларга моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда. Давлатимиз томонидан уларнинг ҳар бири учун алоҳида уйларига бориб таҳсил берадиган ўқитувчилар бириктирилган.Уларга дарслик китоблари, ўқув қуроллари, кийим кечаклар, спорт анжомлари давлатимиз томонидан имтиёзли равишда бепул берилмоқда. Ҳамда давлатимиз томонидан нафақалар, маҳалла томонидан моддий ёрдамлар бериб келинмоқда. Шифокорлар эса, доимо соғликларини кўрикдан ўтказиб назорат қилиб туришади. Улар дори дармонлар билан бепул таъминланмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан “3-декабрь ногиронлар куни” деб белгиланди. Ногиронлар учун махсус мактаблар, “ногиронлар уйлари” мавжуд. Уларни давлатимиз ўз қарамоғига олиб олий даражадаги шароитларни яратиб бермоқда. Сўзимни исботи сифатида айтишим мумкинки, 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтган “Пара-алимпиадаси” да бизнинг юртимиздан борган ногиронлар футбол жамоаси чемпионликни қўлга киритиб, 32 футболчидан 31 таси олтин медал олиб, Ўзбекистонимизнинг байроғини юксакларга кўтардилар. Ногиронлар аравачасида ўтириб стол тенниси ўйнаган, оёқлари ишламайдиган йигитнинг қўллари билан тош кўтарганлиги, қўлтиқ таёқда футбол тўпини тепиб ўйнаганликлари, бир қўли йўқ йигит эса, футбол ўйин майдончасида дарвозабонлик қилиб дарвозани қўриқлаганини кўриб беихтиёр кўзларимизда ёш қалқиб, уларнинг номига тасоннолар айтдик.
Шу “Пара-алимпиада”да оддий бир ногирон ўзбек қизи бирданига 3 та медални олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ҳаммани лол қолдирди. Бундай қувончли воқеалар шу пайтгача тарихимизда бўлмаган. “Пара алимпиада” чиларнинг ота-оналари ака-укалари қувонч билан давлатимизнинг ғамхўрликларидан, юртимизнинг биринчи Президенти мустақиллигимиз асосчиси мухтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг саъйи ҳаракатлари туфайли шундай ютуқларга эришганликларини айтиб уларнинг ҳақларига дуолар қилишди.
Буларнинг ҳаммаси юртимизда ногиронларга нисбатан яратилиб берилаётган шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган меҳр-муҳаббат натижасидир. Бунинг эвазига улар ўз фарзандларига шундай ғамхўрлик қиладиган Ўзбекистон дея аталган мустақил жаннатмакон юрт борлигини жаҳонга танитмоқдалар.
Биз бу йигит қизларни бизлар ногирон демаймиз, паҳлавон Алпомишлар, Барчинойлар деб атаймиз. Биз ўз ватанини озгина пуллар эвазига сотмоқчи бўлиб алданиб юрганларни тузалмас ногиронлар деб атаймиз. Мен шу қалб сўзларимни қоғозга туширар эканман, Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаровнинг ўзи кўзлари ожиз бўлсада, Аллоҳга шукроналар айтиб куйлаётгани кўз олдимда намоён бўлади:

“Неъматларнинг энг яхшиси халоватдур,
Гар нолисак бу Худога маломатдур…”!

Олтинсой туман экраз МФЙ отинойиси: Абдиева Орзигул

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here