“Туркистон ислом ҳаракати” экстремистик ва террорчи ташкилоти. Ушбу ташкилот 1996-йилда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” номи остида ташкил этилган. Маълумотларга кўра, 2001-2002-йиллар атрофида жамоа ўз номини “Туркистон ислом ҳаракати” деб ўзгартирган, бироқ амалда ташкилотнинг эски номи қолган. Ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё ҳудудида “Буюк ислом халифалиги”ни тиклаш, унд мусулмонлар яшайдиган Кавказ ва Россия Федератсиясининг Волгабўйи республикаларини қамраб олишдан иборат бўлган.
“Туркистон ислом ҳаракати”нинг ҳар қандай янгиликни, қабрларни зиёрат қилиш, дунёдан ўтганлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилиш , қабр устига белги-қабртош қўйиш, мусиқа, театр, тасвирий санъатни “бидъат” санаши, туғилган кун нишонлашни кечирилмас гуноҳ, деб ҳисоблаши уларнинг ғоялари асл ислом аҳкомлари ва ҳанафийлик таълимотига бутунлай зид эканини кўрсатади.
Кундалик ҳаётимизда кўп учрайдиган мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Қабристонларни зиёрат қилиш одоби ҳақида”ги фатво қабул қилинган. Унда қабрларни зиёрат қилиш суннат амаллардан экани таъкидланиб, Пайғамбар алайхиссаломнинг : “Сизларга қабрларзиёратини таъқиқлаган эдим . Мана энди қабрларни зиёрат қилаверингиз, зеро у сизларга охиратни эслатади” , — деган ҳадислари келтирилади.
Фатвода зиёрат этувчи киши қабрда ётганлардан мадад сўраб, ундан ҳожатини раво қилинишини талаб қилмаслиги, ҳар қандай ҳожатларни раво этишни бевосита фақат Аллоҳнинг ўзидан сўралиши лозимлиги, қабрларда шам ёқиш, қабртошларини ўпиш, унинг устида ўтириш, босиб юриш, қабр рўпарасида намоз ўқиш, солиҳ амаллардан эмаслиги, шунингдек, қабристон зиёрати учун муайян бир вақт белгиланмагани, уни исталган вақтда зиёрат қилиш мумкинлиги қайд қилинган.
Олтинсой туман бош имом хатиби: М.Маматқулов
Манба: Жаҳолатга қарши маърифат китоби