Аллоҳ таоло  инсонга ақл бериб, барча яратилмишларидан устун қилди. Бу ҳақда Қурони каримда бундай дейилади.

    “Дарҳақиқат, (Биз) одам фарзандларини (азиз) ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал  қилиб қўйдик”.

Инсон ақли билан нима фойда-ю, нима зарарлигини ажратади. Ақлига путур етказадиган ҳар қандай нарса эса харом саналади. Абу Довуд ривоят қилган бир ҳадисда: “ҳар бир маст қилувчи ва карахт қилувчи нарса харомдир”, дейилади. Ақлини кетказувчи моддалар сирасига маст қилувчи ичимликлар, нос, наша, тарёқ ва гиёҳванд моддаларнинг барча турлари киради. Аллоҳ таоло харом қилган нарсаларни ҳалол санаш  мўминнинг имондан чиқишига сабаб бўлади. Ақлини кетказувчи моддалари сотиш ва тарқатишнинг ҳукми уларни тановил қилишдан ҳам оғирроқдир. Гиёҳвандлик йўлига кириб қолганлар яхшини ёмондан,  фойдани зарардан ажрата олмади. Улар бир марта нафсларини қондириш учун ҳар нарсага тайёр бўлади. Кўпинча гиёҳвандлар ўғрилик, товламачилик, ҳатто қотиллик каби жиноятларга ҳам қўл уришади. Гиёҳвандларнинг зарари фақат ўзларига эмас, балки келажак авлодларига ҳам етади. Чунки майиб-мажруҳ фарзандлар дунёга келишига сабабчи бўлади.

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш киши соғлигига ўта зарарлидир 1чидан , бундай моддалар инсон ақлини тумтоқлаштиради. 2-чидан, баданни ҳар хил касалликларга  чидамлигини  кетказади. 3 чидан, хотирани пасайтиради. 4-чидан, юрак ишини издан чиқаради 5-чидан, ҳозирги кунда давоси  йўқ деб айтилаётган ОИТС касаллигига ҳам асосан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар кўпроқ чалинишади. Булардан ташқари, гиёҳвандлик кўзни хиралаштиради, тишларни сарғайтириб, муддатидан аввал тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Ошқозон, ичак, жигар ва ўпка ишини бузади. Бандалар ўта ялқов ва аёлига, бола-чақасига эътиборсиз бўлиб қолишади.

Бундай касалликка чалинганлар энг олдин далдага, тиббий муолажага муҳтождирлар. Шунинг учун яқинлари гиёҳвандликка чалиниб қолганларни иложи борича тезроқ даволатишга ҳаракат қилишлари зарур.

Гиёҳванд моддаларга сарф этиладиган харажатлар шахсга ҳам, жамиятга ҳам иқтисодий зарар келтириши билан исроф ҳисобланади. Исроф эса, Қуръон ва ҳадис билан харом қилиниб……

Динимиз покликка, озодаликка буюришининг заминида инсон саломатлигига ғамхўрлик этади. Маҳаллалар ва қишлоқларда бу қабих иш билан тез бойиб кетишни истаган ва қанчадан-қанча кишилар умрига зомин бўлаётганларга бефарқ қараб туриш мумкин эмас.

Хулоса қилиб айтсак гиёҳвандлар оридан, шаънидан, ҳурмати ва касб ҳунаридан айрилади оиласи бузилади. Фарзандлари тирик етимдек бўлиб қолишади. Шунингдек, уларнинг руҳий бузилишлари, жисмоний йўқотишлари қайта тиклади. Бу каби ёмон иллатлар ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш учун ота-оналар доимо хушёр бўлишлари, болаларнинг кўча кўйда тентираб, назоратсиз юришларига асло йўл қўймасликлари керак.

 

Олтинсой туман “Хидиршо ота” жоме масжиди имом хатиби

Султонов Абдусалом

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here