Ушбу мас қиладирган шаробларни харом бўлмоғининг далиллари беҳисобдир. Қурони каримда “Эй мўминлар, ароқ (мас қиладиган ичкилик ичиш), қимор(ўйнаш), бутлар(яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар(яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган харом ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизда бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишидан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, халос! Энди тўхтарсизлар!” (Моида сураси, 90-91).
Бу икки ояти каримада Ҳақ таоло ичкилик ва қиморнинг ҳаром эканлигини очиқча билдирганлар. Зеро уларни бутлар ва фол ўқлари билан биргаликда шайтиний сифатлар деб атаган. Чунки шайтоннинг иши ёмонлик ва мункирдир. Аллоҳи таоло инсонларни бундай ишлардан узоқ туришларини ва ҳазар қилишларини амр этиш билан, бунинг саодатга олиб борадиган бирдан-бир тўғри йўл эканлигини билдиргандир.
Ичкиликнинг зарарларидан бири ақлдек бир азиз ва шариф нарсани йўқ қилишидир. Далилларда келтирилишича мўминларни шаробхўрни мажлисида ўлтиришидан қайтарган Расулуллоҳ (с.а.в.) Ибни Аббос Разиёллоҳу анҳудан ривоят қилинди ул жаноб айтдилар Пайғамбар аллойҳиассалом айтдилар, Кимки Аллоҳи таолога гувоҳ, қиёматга иймон келтирган бўлса, шароб ичиладиган дастурхонга ўлтирмасин.
Ривоят қилдилар бу ҳадисни Табороний яъна ривоят қилинди Абу ҳурайро розиоллоҳу таоло Анҳудан ул жаноб айтдилар. Ҳар вақтики банда зино қилса, шароб ичса, тортиб олгай худойи таоло ул шаробхўрдан иймонни одам кўйлагини бошидан тортиб чиқариб олганга ўхшаш.
Бул ҳадисни Ҳаким ривоят қилдилар. Фуқаҳо Абулос раҳматиллоҳ алайҳ айтадилар, шароб ичмоқдан қочинглар ва ўзларинги тортинглар албатта шароб ичканда 10 та ёмон ҳислат бордир.
Шароб ичкан вақтда жиннига ўхшаш бўлади. Шароб ақлни йўқ қилиб молини нобут қилади.
Шароб ичмоқлик дўстларига душман бўлишликка сабаб бўлади.
Шароб ичмоқ Худойи таолони зикр ва ёт қилмоқдан ва намоз ўқимоқдан қайтаради.
Шароб ичган зинога йетаклайди. Чунки Шароб ичган вақтда хотинини талоқ қилмоқлиги мумкин ва маст ўзини фахмламагай.
Шароб жамий гуноҳларнинг калитидир.
Шароб ичган вақтда жамий гунуҳларни қилмоқ унда осондир.
Шаробхўр Кромин Котибин фаришталарига зарар бергай уларни фусқи гуноҳ мажлисига киргизмоқ бирла зарар бергай.
Шаробхўрга саксон дарра урмоқ вожибдир агар ул дунёда урилмаса қиёмат кунида жами халойиқлар олдида дўзахни ўтин қамчиси бирла урилгай.
Шаробхўрга осмон эшиклари беркилгай, чунки ҳасонотлари ва дуолари қирқ кунгача кўтарилмайди.
Шаробхўр жони хатарлидир, бинобарин унга хавф беиймон кетишлик хавфидир.

Бойсун тумани
“Сайроб жоме масжиди имом хатиби” С.Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here