Бу далилларни ватанимиз фукороларининг хар бири ватани ва ота-онасини таниганидек билишлари, келажагимиз булган ёшларимизга яхшилаб ургатмогимиз лозим. Шундагина биз максад килган озод ва обод Узбекистонимизни келажагини таминлаган буламиз.

 Ислом таълимотида юрти ва миллатига хиёнат қилишлик, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш оғир гуноҳ саналади.
 Исломнинг муқаддас китоби бўлган Қуръоннинг «Бақара» сурасининг 205-оятида «Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди» дейилган.
 Ҳадисда: “Ватанни севмоқ иймондандир”, дейилган.
 «Нисо» сураси, 59-оятида «Эй мўминлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар», дейилган.
 Қуръонда «Бирор жонни ўлдирмаган ёки фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир» (Моида, 32) дейилган.
 Бошқа оятда «Кимда ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳанамда абадий қолишдир..» (Нисо, 93) дейилган.
 Ҳадиси-қудсийда «Эй бандаларим, бу дунёда зулм қилишни қўйинглар, шу сизларга охират азобидан енгилроқдир», деб кўрсатилган.
 Шаҳид — ислом динига кўра, Аллоҳнинг ризоси йўлида фидоийлик қилган, имони, эътиқоди, номусини, Ватан озодлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган ва жаннатга киришлик шаҳодат (ваъда) қилинган киши, демакдир.
 Пайғамбаримиз, шунингдек, ички касалликлар хуружи ва вабо (ўлат) билан ўлган, сувда чўккан, девор босиб қолиш ва бошқа айрим сабаблар билан фожиали ўлим топган кишиларга ҳам шаҳидлик мақоми берилади, деб таъкидлаган.
 Ўз жонига қасд қилиш ва бошқа одамларнинг ҳаётига зомин бўлиш шаҳид амал ҳисобланмайди, аксинча, ислом асосларига кўра оғир гуноҳ бўлиб, унга жаноза буюрилмайди.
 Қуръонда «Ўзларингизни ўлдирмангиз! …» (Нисо, 29) дейилган.
 Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: Бандам ўзини ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.
 Ислом динида аёлларнинг ўрни мўътабар қилинган. Ҳадисда “Жаннат оналарнинг оёғи остида” дейилади.
 Экстремистик оқим вакиллари ўз мақсадлари йўлида аёлларни ҳаёти, фарзандлари ва келажаги билан ҳисоблашмай, уларни қурбон қилишмоқда.

Жаркургон тумани «Исломобод» жомеъ масжиди имом ноиби:
Акмалбек Жалгашов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here