Аллоху таоло Қуръони каримда «Эй иймон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз»дейди (Бақара 208).Бугунги яратиб берилаётган тинчлик ўз-ўзидан бўлмаётганини хар бир фуқаро тўлиқ тушуниб етмоқлиги зарурдир. Қайси юртда тинчлик бўлса уша ерда ривожланиш бўлади,тараққиётга юз тутади, замонга хамнафас бўлиб яшайди ва одамлар орасида хамкорлик мехр оқибат,барокат пайдо бўлади. Огох ва хушёр турушлик кўп нохушликларни олдини олади.
Тинчликни хар бир инсон улуг неъмат деб билмоги лозим. Бу тинчликга нафақат қўл билан,амал билан хаттоки сўз билан хам зарар етказмаслик лозим. Бугунги кунда теран кўз билан фикр билан ён атрофимиздаги мамлакатларга қарайдиган бўлсак, биз юртимиздаги яратилаётган шароитларга кунимизни хар бир дақиқасида шукронани тилдан туширмасдан харакат қилмоқлигимиз даркордир. Бу тинчликга рахна солишига уринаётган кимсаларга,одамлар орасида айниқса ёшлар орасида сохта тасаввур пайдо бўлишига йўл қўймаслик лозим. Миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган гоя ва тушунчаларни кириб келишига йўл қўймасликга ёппасига курашмок лозим. Ёшлар тарбиясига алохида эътибор бериб мафкуравий курашлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун хар бир ўгил қиз онгига Ватан, оила,дин тинчлик олдидаги масъулият хиссини уйготмоклик лозим.Ислом дини мусаффо дин эканлигини,хунрезлик котиллик дини эмаслигини тушинтирмоклик лозим.
Гарб ёки Европа мамлакатларида бўлаётган ходисалар бу ерларга етиб келмайди деб хеч ким кафолат бера олмайди. Fap6 диёрларини маданиятини,кийиниш,еб ичиши маданиятини ижобий ва салбий томонларини бир тафаккур қилиб куриш керакки,тарқаладиган касаллик вирусларини ахборот тахдидларини, ахлоқсизлик, бехаёликларни таргиб қилувчи оммовий маданият салбий жихатларини,интернет тармогидаги ёлгон сабий жихатларини ёшлар онгига сингдириб борилса, расмиятчиликдан йироқ булган холда тушунчалар берилиб борилса албатта тинчликни қадрига етиб борадилар ва доимий равишда ижобий натижаларга эришишимизга сабаб бўлади.
Олтинсой туман «Суфи Оллохёр» жоме масжиди имом хатиби
К.Азимов