Аллоҳ таоло инсониятга умр, жон берар экан, уларни хар хил фаслларга бўлиб қўйган. Бахор фаслида гиёҳ кўкариб чиқади, ёзда ўз вазифасини бажариб, кузда сарғаяди ва қиш арафасида қуриб қолади.Ушбу ўхшатма инсониятга ҳам берилади. Инсон туғилади, ёшлик умр бахори, ўсади улғаяди, ёз хамда кузни ўтказиб хаётдаги ўрнини бўшатиб беради. Бу эса Аллоҳ таолонинг тақдири. Мана шу хаёт фасл, мавсумларнинг биринчиси баҳор яъни ёшлик давридир. Динимиз асарларида ёшларга ёки умумий хаётнинг ёшлик кисмига катта эътибор қаратилган. Қуръон-каримда ёшларни мадх қилган оятлар хамда Расуллуллоҳ (с.а.в)га кўмакчи бўлган ёшлар қиссалари келтирилган. Мазкур муносабат Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак хадисларида хам келтириб ўтилган. Умуман муқаддас ислом динимиз таълимотларига назар ташласак, унинг аввалида ҳам, кетиш жараёнида ҳам ёшларнинг ўрни беқиёс бўлганига гувоҳ бўламиз. Эсласак илк иймон келтирган мусулмонлар жамоаси ичида 6-ёшлик Хазрати Али (р.а) каби ёшлар хам бўлганлар.
Ёки Расуллуллоҳ (с.а.в)га байъат қилган эркак ва аёл саҳобалар ичида 7-ёшлик Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайрлар хам бўлганлар. Расуллуллоҳ (с.а.в) бошчилигидаги маккаи мукаррамадан мадинаи мунавварага хижрат қилган сахобалар билан бирга ёшлар ҳам бўлишган. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) “Акам Фазл билан иккаламиз хижратнинг 5-йилида мадинаи мунавварага хижрат қилдик. Акам Фазл 13 ёшда мен эса 8 ёшда эдим” деганлар. Демак Исломнинг хар бир жараёнида катталар билан баробар ёшларнинг хам иштирокига гувоҳ бўламиз. Мушриклар билан бўлган жиходларда ҳам эркаклар қатори аёллар ҳам, Ойша (р.а) онамиз ҳам иштироқ қилиб ярадорларни даволаб турган. Хатто Ухуд жангида Умми Айман Расулуллоҳ (с.а.в.)ни химоя қилишгача борганлар. Ана ўша жиходларга ёшлар ҳам иштироқ этишган. Хатто Расулуллоҳ (с.а.в) хузурларига 15 ёшга етмаган болалар хижод қиламиз деб келсалар кайтарар эди. Расулуллоҳ (с.а.в) “Ёшлик даврини кексалик келишидан олдин ғанимат билинг” деб мархамат қилдилар. Мулоҳаза қилсак ёшликга қилинган амал пишиқ ва пухта бўлади. Ёшликда ўқилган намоз кексаликда ўқилган намозга нисбатан тўлиқ ва мукаммал бўлди. Хар бир қилинган амаллар шунинг мисолида яъни тахорат, намоз, рўза ва хакозолар. Расулуллоҳ (с.а.в) “Қиёмат кунида Аршнинг соясидан жой бериладиган етти тоифа инсонлар ичида, Парвардигорининг ибодатида ўсган ёш йигит” деганлар. Имом Табароний ривоят қилган асарда Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) “Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарларига бу улуғ вазифани ақлан ва жисмонан кучга тўлган ёшлик чоғида инъом қилган. Шунингдек олимларга хам илм ёшлик чоғларида берилган” деганлар. Жумладан Қуръон карим Юсуф сураси 22-оятида “Вақтини у балоғат ёшида етганда унга хукмни ва илмни берди, Гўзал амал қилувчиларни шундай мукафотлаймиз “ деганлар. Марям сураси 12-оятида эса Аллоҳ таоло “Эй Яхё китобни қувват ила ол, биз унга хукмни, хикматни гўдаклигида бердик” деганлар. Ушбу суранинг 27-30 оятларда “Марям бинну Имрон онамиз хазрати Исо (алайхис салом) ни дунёда келтириб ўз қавмига олиб келганда, қавми ундан ажабланиб тухмат қилди. Марям онамизга гапирмаслик буюрилган эди, шу сабабли ишора қилиб гўдакни кўрсатди. Хазрати Исо (алайхис салом) тилга кириб деди; Албатта мен Аллоҳ таолонинг бандасиман, у зот менга китоб берди ва мени пайғамбар қилди” деб мархамат қилганлар. Мазкур оятлар Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) гапларини тўла тасдиқ қилади. Мулоҳаза шуки ўтган ва давримиз олимлари хам барчаси илмни ёшлик чоғларида олган. Чунки ёшликда зехн ўткир ва ғайрат шижоати кўп бўлади. Ёш инсоннинг феъл-атвори хам ақли ва жисми хам ривожланаётган вақт бўлади. Динимизда тарбияни вожиб қилинишига сабаб, айнан мана шу жисми, ақли феъл-атвори ривожланаётган ёшларимизнинг туйғуларини исломий рухиятда тарбия қилишдан иборатдир.

Жарқўрғон туман “Исломобод”
жомеъ масжиди
имом хатиби А.Халилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here