Ҳар бир мамлакатнинг, жамиятнинг тараққиёти у ерда илму фаннинг нақадар ривож топгани билан узвий боғлиқдир. Илмга ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор ўша давлатнинг эртанги кунини белгилаб беради. Дунёда ҳеч бир сармоя илмга сарфланган сармоячалик фойда келтирмайди. Модомики шундай экан қайси жамият ёки давлат илм учун сармоя сарфлаган бўлса келажак ўшаларники бўлган. Шу ўринда бирта мисол: Ҳар бир мусулмон учун пайғамбаримиз с.а.в. ўрнак бўлмоғи лозим. Ҳаммага маълумки пайғамбаримиз с.а.в. илмсиз ва саводсиз эдилар Аллоҳ Таоло у кишига илм бергандан кейин нима бўлди. Ҳозиргача, қиёматгача барча ҳақиқатгўй инсонлар ҳавас қилади, саловот айтади. Бутун инсонни залолатдан ҳидоятга олиб чиқдилар, илм билан.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», дея марҳамат қилганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Бошқа бир ҳадиси шарифда: “ИЛМНИ БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ТАЛАБ ҚИЛИНГЛАР” деб марҳамат қилганлар.
Қуръоннинг ояти карималарида илмнинг чегараси йўқ эканлиги, у инсонларни юқори даражаларга кўтариши, илмли, олим кишиларнинг шаъни нафақат жамият орасида, балки Яратганнинг наздида ҳам юксак бўлиши таъкидланган.
Динимизнинг бош манбаси Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомда эканлиги таъкидланган. Инсон борки келажаги порлоқ бўлишини истайди, юксакларга талпинади. Илмсиз порлоқ келажак йўқ, бўлмайди ҳам. Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, маърифатли бўламан, ўзим учун, оилам учун, жамият тараққиёти учун илм ўрганаман деган инсон, аввало, ўзи таниган,билган, кимлиги аниқ бўлган яхши устозга бормоғи лозим.
Ҳозирги кунда китоблар ўрнини телефонлар, коипьютерлар эгаллагани ҳеч кимга сир эмас. Бу техникаларни яхши томони бор албатта, лекин ёмон томони ҳам бор. Санаймиз десак саноғи жудаям кўп. Энг асосийси китобдан, китобхонликдан, нурдан узоқлаштираяпти. Келажак авлодларга китоб инсонга дўст эканини ўргатишимиз лозим. Ҳаммамизни илмли бўлишимизга Аллоҳ мададкор бўлсин.

Сурхондарё вилояти бойсун тумани “Авлод” жоме масжиди
имом-хатиби: Турсунқулов Неъматулло

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here