Ислом дини дўстлик ва қадрдонлик ҳақида ҳам бир қатор даъватлар ва тавсиялар яратган. Қуръонда дўстлик тўғрисида турли оятлар мавжуд. Масалан, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло шундай амр қилади: «Сизнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни(ҳақдорларга) ато этадиган мўминлардир» («Моида» сураси, 55-оят). Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад(САВ) шундай деганлар: «Одам дўстининг йўлидадир. Ким билан дўстлашишингга эътибор қил». Инсон қайғули дамларда ҳам, хурсандлик чоғларида ҳам дўстларга муҳтождир. Чунки қайғу ва шодликларимизни дўстларимиз билан ўртоқлашамиз. Оғир ва қайғули вақтларимизда
улар биз учун катта таянч бўладилар.
Ислом олимларининг Пайғамбаримиз ҳадисларига асосан дўст танлаш ҳақидаги
тавсиялари қуйидагилардир.
Дўстинг ақлли бўлсин.
Нодонлар билан дўстлашган одамлар ҳеч бир вақт балодан қутулмайдилар. Чунки бундай
кишиларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Улар ниятлари яхши бўлганида ҳам,
яхшилик қиламан, деб ёмонлик қилиб қўядилар.
Ақлли кишининг душманлиги нодон одамнинг дўстлигидек зарарли бўлмайди. Ақлли
душман зарар еткизганида ҳам, меъёридан оширмайди, зарарнинг чегарасини билади. Шунинг
учун ота-боболаримизнинг ҳикматли сўзларида: «Ақлли душмандан қўрқма, аҳмоқ дўстдан
қўрқ», «Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин», — дейилган.
Дўстинг диёнатли, эътиқодли бўлсин.
Дўст тутинадиган кишининг диёнатли ва одобли бўлгани яхши, чунки диёнатсиз одам ўз-ўзининг душманидир. Уз-ўзига душман бўлган киши қандай қилиб бошқаларга дўст бўлсин.
Ҳақиқий дўстлар ишимиз тушганида- ёрдамчи, қайғули дамларимизда юпатувчи ёлғиз
қолганимизда бизни хотирловчи кишилардир. Эътиқодсиз кишилардан ҳар турли
номаъқулчиликларни кутиш мумкин. Чунки, улар учун фақатгина ҳаёт, дунё ҳаёти бор. Улар
ҳаётни роҳат-фароғатда ўтказиш учун Аллоҳдан ҳадиксирамай, турли ножўя ишлар билан
шугулланадилар.
Дўстинг гўзал ахлоқли бўлсин.
Дўстимиз бизни фақат яхшиликка ундовчи, зарарли ишлардан тўхтатувчи киши бўлиши
керак. Заиф ахлоқли одамлар билан дўст бўлиш киши ахлоқининг бузилишига сабаб бўлиши
Ислом ахлоқи
Ёмон ахлоқли одамлар билан дўстлашишни ислом олимлари катта денгизда кичкина бир
кема билан сафар қилишга ўхшатганлар. Бундай сафарда одамлар катта тўлқинлар ва
таҳликаларга дуч келадилар. Жонимизни қутқаргунимизча, қўрқув ва қайғудан қутулмаймиз.
Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин.
Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид
қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: «Одам
боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба
қилувчилардир». Боболаримиз ҳам: «Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб», — деганлар.
Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг
сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у,
киши саломатлиги учун фойдалидир.
Дўстинг сирларингни ва айбларингни сақлагувчи бўлсин.
Дўстлар билан суҳбатлашиш, қайғу ва шодликлари, сирларини уларга сўзлаш ҳар бир
одамнинг эҳтиёжидир. Киши сирларини дўстларига айтиб ором олади. Дўстларимиз бизни
тинглаб ёрдам қилувчи, ўзларига ишонилган сирларни сақловчи бўлишлари керак.
ШЎРЧИ ТУМАНИ “ ТОЛЛИ ОТА” ЖОМЕ МАСЖИДИ ИМОМ ХАТИБИ РАШИДОВ ҲАЙБАТУЛЛО