Мансур ибн Аммор айтади : “ Бир дўстим бор эди , жуда кўп гуноҳ қилар эди . Сўнгра у тавба қилиб , жуда кўп ибодат қиладиган , таҳажжудлар ўқиб юрадиган бўлиб қолди .Кейин уни бир неча кун кўрмай қолиб , суриштирсам , у касал экан . Уни кўргани уйига келдим. Эшигини тақиллатсам , қизи чиқиб , “ Ким керак ?” деди . “ Фалончи керак ” , десам , “ Киринг ” деди. Ҳовлисига кирсам , дўстим ҳовлининг ўртасида тўшак солиб ётибди .Қарасам юзи қорайган , кўзлари кўкарган ,лаблари шишиб кетибди . Уни кўриб , қўрқиб кетдим . Биродар “ Лаа илааҳа иллаллоҳ ” ни кўп айтинг ! дедим . У бўлса кўзларини очиб , пастдан менга қаради-да , кўзларини юмиб олди . Мен унга иккинчи марта : Биродар ! “ Лаа илааҳа иллаллоҳ ”ни айтинг ! ”дедим . Жавоб бўлмагач , учунчи марта яна айтдим . У кўзларини очиб “ Биродарим Мансур ! С из айтаётган калима билан менинг орам тўсилган ” ,деди . Мен дахшатга тушиб , “ Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил алиййил азийм !” деб юбордим , сўнг “ Шунча намозлар , рўзалар , таҳажжудлар , тунларри қоим бўлишлар қаёққа кетди унда ?” дедим . У бўлса : “ Уларни Аллоҳ учун қилмаган эдим . Тавбам ёлғон эди .Мен уларни одамлар мен ҳақимда яхши гаплар айтиши учун, одамларга кўз –кўз қилиш учун қилар эдим . Ўзим ёлғиз қолганимда эса эшикни ёпиб , пардаларни тушириб , ароқ ичар эдим .Раббимга кўп осийлик қилардим . Бу аҳволим узоққа чўзилмади , сал ўтмай , шу дардга учрадим . Ўлар ҳолатга келганимда қизимга : “ Менга Қуръонни олиб бер ” , дедим ва Қуръонни қўлимга олиб , “ Аллоҳим , мана шу улуғ Қуръон ҳақи сўрайман , менга шифо бер ! Тузалсам , асло бу гуноҳга қайтмайман ” деб дуо қилдим .Аллоҳ мени дарддан фориғ қилди . Мен бадбахт эса яна аввалги ҳолимга қайтиб , айш –ишратда давом этдим .Шайтон Роббимга қилган аҳдимни униттирди . Лекин бу сафар ҳам гуноҳларим узоққа чўзилмади , яна касал бўлиб , ўлишимга оз қолди .Уйдагиларга : “ Мени ҳовлининг ўртасига чиқаринглар , Қуръон олиб келинглар ” , дедим . Қуръонни ўқиб , уни қўлимга ушлаган ҳолда : “ Аллоҳим , мана бу Қуръоннинг оятлари ҳурмати сўрайман , мени дарддан фориғ қил!” деб дуо қилдим .Аллоҳ дуоларимни яна ижобот қилиб , менга яна шифо берди .Мен нон кўр эса яна аввалги ҳолимга қайтиб , гуноҳларда давом этдим .Ниҳоят , мана шу аҳволга тушдим . Яна уйдагиларга айтдим , кўриб турганингдек , мени ҳовлининг ўртасига олиб чиқишди .Қуръон олиб келинглар дедим , олиб келишди . Очиб , ўқимоқчи бўлсам , бирорта ҳарф кўринмаяпди ! Билдимки , Аллоҳ итаоло менга ғазаб қилибди . Кейин осмонга қараб , “ Аллоҳим , мана бу Қуръоннинг ҳурмати сўрайман , менга шифо бер , эй осмонлару ернинг соҳиби бўлган
Зот !” деб дуо қилсам ,, бир нидо келди :

Гуноҳларга тавба қиласан касал бўлганда
Гуноҳларга яна қайтасан шифо топганда
Сени қанча қийинчиликлардан халос этди
Ва яна қанча балоларни даф этди
Қўрқмайсанми сенга ўлим келмоғида
Сен хатоларга шўнғиб турган ҳолингда ?

Унинг олдидан кўзларимдан шашқатор ёш оққан ҳолда чиқдим . Эшигим олдида етиб келишим билан унинг вафот қилгани ҳақида
хабар келди ”.

Кумкургон тумани “ Маматмурод бобо ”
жоме масжидининг
имом хатиби : Ў Бернаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here