Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан бормоқда. Бундай жамиятни аввало баркамол авлодгина барпо эта олади.
Қалби дарё, меҳнаткаш ҳалқимизнинг барчаси ўз меҳнат жараёнида, қалб амри билан ватанимиз равнақи, унинг ободлиги йўлида фаолият кўрсатмоқда. Бу юксалишда аёлларнинг ҳам ўрни борлиги бизни қувонтиради.
Ёшларни тарбияловчи, уларни вояга етказувчи зот аёл, онадир. Шу сабабли бугун аёллар ва оиланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада юксалтириш ўта муҳим масаладир.
Юртимиз аёллари Она деган муқаддас бурчларини ўташ билан бирга, оилада тинчлик, осойишталик муҳитини сақлаб, фарзандларини элу — юрт корига ярайдиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш жараёнида муносиб хизмат қилмоқдалар. Шу билан бир қаторда, мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Аёлларнинг ушбу фаолиятида мустақилликнинг серқуёш тонги, нурли кунлари, осойишта осмони ўзининг улуғворлиги, меҳру-муҳаббати билан қуршаб турибди.
Биринчи Президентимиз томонидан ҳар бир йилни номланишига эътибор қаратадиган бўлсак, барча йилларда ҳам хотин – қизларнинг манфаатлари, оналар ва болаларнинг саломатликлари, баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари кўзда тутилган.
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида аёлларга бўлган эътибор бизнинг юртимиздаги каби давлат сиёсати даражасига кўтарилмаган. Бунинг натижаси ўлароқ, жамиятимизда аёллар катта ижтимоий кучга айланган.
Юртимизда нафақат аёлларнинг саломатлигига, балки хотин-қизларнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўз ҳуқуқларидан эркаклар билан тенглик асосида фойдаланишларини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилган. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши ҳам, малакатимизда иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу қизларимизнинг ҳар соҳада баркамол бўлишлари, маърифатли бўлишларини, уларни рағбатлантириб, жамиятимизнинг ривожланишида янги ютуқлар сари интилишга ҳисса қўшувчи муҳим омил бўлмоқда. Кейинги вақтларда мамлакатимизда “Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси”, “Тадбиркор аёллар”, “Иқтидорли қизлар”, “Олима аёллар”, “Фахрий аёллар” уюшмалари, “Ораста қизлар”тўгараклари, хотин-қизларни касбга йўналтириш учун турли ўқув марказлари ташкил этилаётганлиги ҳамда фаолият олиб бораётганлиги бу жабҳага давлат сиёсатининг ортаётганлигидан яна бир карра далолатдир. Қайсики мамлакатда аёллар зиёли бўлар экан у давлат ҳеч қачон ривожланишдан тўхтамайди. Чунки маънавий баркамол инсонни тарбиялашда аёлнинг, оиланинг ўрни беқиёсдир. Шунингдек исоннинг қандай шахс бўлиб шаклланиши, унинг бугунги глобаллашув жараёнларида турли зарарли таъсирларга қарши туриб, ўзининг шарқона урф-одати ва анъаналарини сақлаб қолиши. Жамиятни турли бузувчи ёт унсурлардан сақлаб қолиши учун унинг оилада олган маънавий тарбиясига боғлиқ эканлигини ҳаёт тажрибаси кўп бора кўрсатиб берган.
Оила муҳитида ўзаро муносабатларда ҳурмат, аҳлоқ- одоб, инсоний фазилатларни камол топтириш керак. Оила тарбиясининг ўзига хослиги, унинг моҳияти, анъанавийлиги, миллий ва умуминсоний ахлоқий қадриятлар тизимида тутган ўрни, улар билан узвий алоқадорлиги, ўзаро таъсири, оила муҳитининг баркамол авлод ва комил инсонни тарбиялашдаги роли классик ва ҳозирги замон фалсафий тафаккур тараққиётида муҳим ўринни эгалаб турибди Маънавиятни юксалтиришда ота боболаримиз қолдирган, маданий, мероси катта аҳамият касб этади. Чунки, аждодлари ҳақида уларнинг яшаш тарзи, касб-кори, улардан қолган уй-рўзғор буюмлари, моддий-маданий, маънавий мерослар ҳақида тушунчалар бериб бориш, уларнинг яхши фазилатларини ибрат қилиб кўрсатиш орқали уларда ўз аждодларидан фахрланиш ҳислари шаклланади. Бундан кўринадики, маънавият бугунги сиёсатимиз, мафкурамиз, таълим-тарбиямизнинг бош мезонига айланган. Маънавият тушунчаси остида билимли, Миллий, заковатли бўлиш билан бирга, юксак ахлоқ ва одобли бўлиш назарда тутилади. Юқорида таъкидлаб ўтилган маънавий мерос, маданий бойликлар, илмий меросларимиз, миллий қадриятлар тизимида миллий тарбия алоҳида ўрин тутади, мазкур тарбия халқимизнинг миллий урф-одатлари, одоб-ахлоқ меъёрлари, анъаналари, байрам маросимлари, тарихий, диний, фалсафий қарашлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўзида маънавий-маърифий ғояларни мужассам эта олгандагина мукаммал бўла олади. Шундагина оилаларимиз маънавий тарбия масканига айланиб, унда баркамол авлодлар етишиб чиқади ва унда аёллар муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллий қадриятларни улуғлайдиган, ўзида фидойилик ҳиссини жамлаган инсонлар қилиб тарбиялашдахотин-қизлар қўмиталарининг, маънавият ва маърифат бўлимларининг масъуллигини кучайтириш, талаба — қизлар ўртасида олиб бориладиган маънавий-ахлоқий тарбия ишларини янада такомиллаштириш ва оммалаштириш давр талаби эканлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак.
Бизнинг Республикамизда аёллар учун барча имкониятлар яратилган. Шундай экан ҳар бир аёлнинг бурчи шу имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлатимиз ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдир. Булардан бири аёллар спортига берилаётган эътибор, яратилаётган шарт – шароитлар таҳсинга сазовордир. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизнинг юртимизда аёллар эъзозда, дарҳақиқат, Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек, “Аёли эъзозланган юрт — қудратли бўлади”. Бу юртнинг аёллари доим эъзоздадирлар.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова