Ҳозирда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар хусусан, мусулмон дунёсидаги турли оқимларнинг ўзаро низо ва зиддиятлари кучайиб бораётганини ачинарли бир ҳолдир. Уларнинг бегуноҳ одамлар ҳаётига зомин бўлишлари барча инсонларни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.
Демак, шундай муаммолар атрофимизда кечар экан, юртимиз тинчлигини сақлаш борасида ҳар бир фуқаронинг бурч ва вазифаси муҳим аҳамият касб этади.
“Ўтган давр мобайнида бизнинг эркин ва озод ҳаётимизни кўролмайдиган, бизни ўз танлаб олган йўлимиздан қайтаришга, эл-юртимизни яна қарамлик чангалига солишга уринадиган турли ғаразли кучларнинг ёвуз хуружларини ҳам бошимиздан кечирдик. Уларнинг нияти – аввало халқимиз ўртасига нифоқ солиш, ёшларимизнинг онгини, дунёқарашини бузиш, болаларимизни ўз ота-оналарига, аждодларига қарши қўйишдан, бир сўз билан айтганда, одамларни ҳаётдан ноумид қилишдан иборат бўлганини, бундай кучлар ҳозир ҳам пайт пойлаб юрганини ҳеч қачон унутмаслигимиз, доимо огоҳ, сергак, маънавий уйғоқ бўлиб яшашимиз керак.  Ватан тинчлиги, жамият хавфсизлиги йўлида барчамиз маъсулмиз. Аввало, юртимизга берилган тинчлик ва хотиржамлик учун Яратганга шукр қилмоғимиз лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.) айтганларидек: “Кимики эрталаб дунёдан хафа бўлиб уйғонса, Аллоҳнинг ғазабида уйғонибди. Кимики эрталаб озгина қийинчиликларга ношукурлик қилиб турса, ношукурчилиги Аллоҳга етади”.
Демак, Аллоҳга ношукурлик қилмасдан, олий неъмат — бўлмиш тинчлигимизни асраб авайлаб, ҳар хил бало офатлардан, мафкуравий хуружлардан огоҳ бўлмоғимиз даркор.
Таъкидлаб ўтганимиз огоҳликни орттириш, ҳар қандай хавф- хатарга қарши курашиш мақсадида мустақиллик йилларида ҳукуматимиз томонидан ўзаро халқаро миқёсдаги талаб ва тавсияларга мос равишдаги қонун ва низомлар ишлаб чиқилди. Шу жумладан фуқороларнинг шахсий, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган бир қанча қонунлар қабул қилинган. Мафкуравий хуруж холатида ҳар хил  экстремистик ва миссионерлик ғояларнинг хавфи ҳар қачонгидан ҳам хатарлидир. Тинчликни таъминлаш, огоҳликни ошириш мақсадида болалар ва ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва касбга йўналтиришнинг ҳуқуқий негизлари бунга далил бўлаолади Шундай экан, ҳозирги кунимизда улуғ неъматимиз бўлмиш тинчлик ва хотиржамлигимизга бепарво бўлмай, унинг қадрига етайлик, уни асраб авайлайлик, ундан икки дунёмиз учун манфаатли бўлган ишларни амалга ошириб фойдаланайлик.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг

 хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси   Хосият Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here