Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи
Амални иймондан деб даъво қилаётган (Сохта салафийларга раддия)
Иймон масаласига тарихда турли оқимлар томонидан турлича ёндашилган натижада суннийлик йўналиши олимлари томонидан ушбу оқимлар қарашларининг иллатлари нотўғри эканлиги исботлаб берилган.
Тарихдан маълумки, илк пайдо бўлган фирқа ва оқимлардан хорижийлар биринчи бўлиб бу масалани бузиб талқин этганлар. Яъни уларнинг қарашларига кўра ўз томонларида бўлмаган барча мусулмонларни кофирга чиқариб, ўлдиришликни ҳалол деганлар. Улар гуноҳ ишларни қилган кишини мушрик ва кофирга чиқарганлар ҳамда иймондан чиқишга сабаб бўлувчи амалларга фарзларни бажармасликни ҳам киритганлар, бу бузуқ эътиқоднинг натижасида минглаб бегуноҳ мусулмонларнинг қони тўкилган. Мўътазила оқими тарафдорлари ҳам улардан кейин гуноҳи кабира қилганлар оралик ҳолатда бўлади деган қарашни асоссиз равишда келтирганлар.
Мана шундай тарзда Ислом оламида диндаги асосий масала бўйича баҳс- мунозаралар авж ола бошлади. Моварауннаҳр ҳам бу тортишувлардан четда қолмади. Сўнг юртимиз олимлари бу борада юзага келган масалаларга Ҳанафийлик эътиқодини асос қилиб, турли оқимларнинг нотўғри талқинларига муносиб раддиялар бера бошладилар. Имом Мотуридий ўз илми салоҳияти билан ақидавий масалаларга мукаммал ечимларни берганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Айни унинг қаламига мансуб асарлар кейинги даврларда турли оқим ва фирқалрнинг бузғунчи ғояларига фқалқон бўлиб юртимиз уларнинг ғоявий таъсиридан омонликка эришди. Имом Мотуридий илмий меъросида эса , ўша даврлардаги оқимларнинг қарашлари моҳияти, тушунчаларга раддиялар берилишлиги билан бирга , уларнинг қарашларининг юзага келиш сабаби ва омилларига ҳам тўхтадилар. Натижада Ислом оламида суннийлик қарашларининг бошқа оқимларга берган мукаммал раддиялари мажмуаси юзага келди. Олимнинг қарашлари жамланган “Китобут-тавҳид” ва “Таъвилоти аҳли – ас-сунна” асарларида ўз аксини топган. Имом Мотуридий ва мотуридийлик йўналиши уламолари Ҳанафийлик анъаналарига мос тарзда ўз даврида юзага келган ақидавий масалаларга жавоб берганлар. Жумладан улар иймон ва иймоннинг шартлари масалаларини Қуръон ва Суннатга мос тарзда ечиб, иймон шартига амалнинг кирмаслиги, унинг зиёда ва нуқсон бўлмаслигини далиллар билан доимо таъкидлаб келганлар. Юртимиздан етишиб чиққан ақидавий олимларнинг асарларини мутоала қиларканмиз айнан ушбу масала бўйича якдил қарашда эканлигини, яъни иймон бу-қалб тасдиғи ва дил иқрори эканлиги ҳамда у зиёда ва ноқис бўлмаслиги, ҳар бир қалбида иймони бор киши мўмин эканлиги, амал эса иймондан ташқари эканлигига иттифоқ қилганлар.
Аммо бошқа йўналиш ва оқимлар ва уларнинг ҳозирги кундаги мутаассиб издошлари ҳам ийомн тил билн иқрор, дил билан ишониш ва амалларни бажаришдир деб таъкидлайдилар. Бу қарашларнинг асослари етарли даражада эмаслиги, Ҳанафийлик олимлари асарларида Қуръон оятлари ва Ҳадиси шарифларни тўғри шарҳлаш асосида аниқ исботланган ва шак шубҳага ўрин қолдирилмаган. Авваломбор Имом Мотуридий тасдиқлаганларидек “Иймон- Сўзининг маъноси тасдиқлашдир”. Шунинг учун имом Мотуридий энг аввало сўзнинг луғавий маъносидан ташқарига чиқмаслик лозимлигини таъидлаганлар. Мотуридийлик таълдимотининг яна бир йирик намоёндаси бўлмиш Абул Муъийн Насафий ҳам иймон масаласида худди шу каби ёндашган. Яъни у иймон сўзининг маъноси араб тилида тасдиқлаш эканлигини зикр этиб шундай дейди: “Агар ҳар бир сўзни луғавий маъносидан бошқа маънога нақл этилаверса, унда Қуръон ва суннатда кўп сўзларни бошқа маънога нақл этиш мумкин бўлиб, маънолар бузилиб кетарди.” Аллома “Баҳрул калом” номли асарида амални имон шартига кирмаслигига қуйидаги “Иброҳим” сурасини 31- оятини далил сифатида келтирилади.
Яъни; “Иймон келтирган бандаларимга айтинг намозни адо этсинлар” яъни оятга кўра Аллоҳ бандаларига иймон сифатини ўрнатгандан сўнг амал қилишни амр этмоқда.
Ҳамда Абул Муъийн Ан Насафий ўзининг “Тафсиратул адилла” асарида амални иймон шартларига қўшганларга раддия бериб шундай деганлар Аслида иймон шартларига амални киритганлар унинг зиёда бўлишлиги ҳақидаги сўзни ҳам айтмасликлари лозим бўлади. Чунки амаллалрни ҳам иймондан деб санаганларидан сўнг, ҳеч қимнинг иймони мукаммал ва тўлиқ бўлаолмайди ва у нуқсон чегарасида бўлиб қолаверади.
Шу тарзда Қуръон ва Суннатга кўра иймон шартларига иймонни киритиш имкони йўқ.
Хулоса қилиб айтганда Ҳанафийлик, Мотуридийлик таълимотига кўра иймон шартлари сифатида дил билан ишониш, тил билан тасдиқлаш асосли равишда ўрнатилган бўлиб, Амаллар унинг шартига киритилмаган. Бу билан кишилар орасида иймон эътиқодда тафавут бўлмаслиги, барча мўмин мусулмонларнинг бир-бирларига бағрикенглик, тотувлик билан муносабатда бўлишликлари, ҳамда бир-бирларини куфрда айбламасликлари лозим бўлади.
Саримозор жомеъ масжиди имом-ноиби А.Соҳибқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here