Аллоҳга шукурки юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам мукаммаллаштириш ва юксалтиришга асосланган ислоҳотлар жадал олиб борилмоқда.
Диний эътиқоднинг юксак ҳаётий аҳамиятидан келиб чиқиб, диний соҳа ходимлари ва имом-домлаларнинг билим кӯникмалари сифатли даражада бӯлишлиги талаб этилади. Шу мақсадда Ӯзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Сурхондарё вилояти минтақавий филияли ташкил этилганлиги нафақат биз имом- домлаларни балки барчани хушнуд қилди. Ушбу марказнинг шароитлари етарли даражада эканлиги, ӯқув жараёнлари сифатли ташкил этилганлиги, замонавий технологик ӯқув қӯлланмалари, малакали ва билимли устозларнинг мазмунли маърузалари ва илмий фикрлари марказда таҳсил олган тингловчиларнинг келгусида барча йӯналишдаги фаолиятларида манфаатли бӯлиши шубҳасиз.
Таълим марказида Ӯзбекистонда бӯлаётган ислоҳотлар жараёнини таништириб бориш , миллий ва диний қадриятлар уйғунлиги , қироат, тафсир илми, ҳадис илми, ақида илми, нутқ илми, замонавий фиқҳий фатво ва бошқа фойдали илмларнинг ташкил этилганлиги марказнинг Ӯзбекистоннинг янгиланишига, динимиз ривожига, юртимиз тараққиётига ва халқимиз онггига муқаддас динимизнинг соф таълимоти , инсонпарварлик жиҳатлари сингдирилиб уларнинг маънавияти юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз албатта.
Жорий йилнинг 19-январ куни муҳтарам Президентимиз » Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари » бӯйича видеоселектор йиғилишида » Маънавий қашшоқликдан қандай қутуламиз» масаласини айтиб, ӯзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Албатта , маънавий қашшоқлик хатарли эканлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ӯз ҳадисларида баён қилиб биз умматларини огоҳлантирганлар.
Жавомиул калим асарида келтирилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: » Жаҳолатдан ( саводсизликдан) кӯра ёмонроқ фақирлик йӯқ » — деб марҳамат қилганлар.
Маънавиятсизлик, саводсизлик инсонни ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қиладиган қилиб қӯйиши аниқ. Энг ёмони қалбини қаттиқлаштириб , маърифатни қабул қилмайдиган қилиб қӯяди.
Қалби қаттиқ , маънавиятсиз инсонни кӯрган кишининг қалбидан қуйидаги сатрлар қалқиб чиқади.
» Қалби қаттиқлар …»
Ногаҳон ҳайронман, дунёга боқиб,
Титраб кетар бу таним баъзан тутақиб,
Камайиб кетаяпди қалби юмшоқлар,
Тобора кӯпаяр қалби қаттиқлар.
Йӯқолди кун, соатлар баракаси,
Шиддатла келмоқда қиёмат дақиқаси,
Нетурсиз бӯлсангиз энг шармандаси,
Айланг бир тафаккур , қалби қаттиқлар.
Сифат деб ғийбатни қилар бемалол,
Ӯзларин оқлашдан тилим қолар лол ,
Қилар иши фарқи йӯқ ҳаром ё ҳалол,
Инсонман дейсиз- а қалби қаттиқлар.
Ӯзганинг гуноҳин тинмай санайсиз,
Ӯзингиз мақташдан ҳеч чарчамайсиз,
Мардлар- ча айбингизга қачон қарайсиз,
Нуқсонин билмаган қалби қаттиқлар.
Гуноҳинг қанчалар Тангри билади,
Билиб мусибат- ла бағринг тилади,
Чидолмай ӯзгани айбли биласан,
Тӯлғонасан , тавбанг йӯқ қалби қаттиқлар.
Аямай озорлик қилиб қӯйгансан,
Ӯзгадан қайтганда гӯё ночорсан ,
Озоринг ҳаддан кӯп , ӯзинг кӯрмайсан ,
Гуноҳин кӯрмаган қалби қаттиқлар .
Озор бериб қӯйсанг «кечиб» юборар,
Лой эмас, ахлатга аямай қорар ,
Наҳотки иймонли шунақа бӯлар,
Иймонли, инсофсиз қалби қаттиқлар.
Бӯлмасангиз , сарсон бева бӯлмасди,
Дунёда мӯлтираган етим қолмасди,
Қариялар кӯзида ёш, бӯғзида оҳ бӯлмасди,
Инсонга офатсиз қалби қаттиқлар.
Мирзайев Aбдуллахон