Намознинг луғавий маънолари:
Ислом шариатида намоз, хос тартиб билан Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ демакдир.
Араб тилида намозга “солат” дейилади. “Солат” калимасида уч аслий ҳарф бор:
“Сод”, “Лом” ва “Алиф”. Араб луғати эътиборидан намознинг маъноси, “Дуо қилмоқ”, “Таъзим этмоқ”, “Олов ёқмоқ”, “Оловга кирмоқ”, “Қийшиқ темирни оловга қиздириб, тўғирламоқ” ва ҳоказо…
Араб тилида шундай қоида бор: “Ҳар бир сўзнинг луғавий ва шаръий маъноси ўртасида қандайдир ўхшашлик бўлиши зарурдир. Намознинг мазкур бутун луғавий маънолари шаръий жиҳатдан ҳам намоз амалида мавжуддир”. Масалан: Намозда киши ўзи учун, ота-онаси ва бутун мусулмонлар учун дуо қилади.
Таъзимнинг уч кўриниши бор: тик турган ҳолда, энгашган ҳолда ва сажда қилган ҳолда таъзим қилмоқ. Буларнинг ҳаммаси намозда ҳам мавжуддир.
Намоз воситаси ила инсон қалбида илоҳий ишқ оташи ёнади.
Намозхоннинг гуноҳлари куйиб кул бўлиши ҳадисларда келган.
Намозхон кишининг қийшиқ ва ёмон ахлоқи тузалиши очиқ ва равшандир.
Чунки Аллоҳ таъоло (Қуръонда) буюрган: «Шубҳасиз намоз фаҳш (беҳаёлик) ва мункар (ёмон) ишлардан қайтаради».
НАМОЗНИНГ ШАЪНУ-ШУКУҲИ
Шариатда намоз ибодатининг бошқа амалларга нисбатан имтиёзи шуки, бутун аҳкомлар (ҳукумлар) ер устида фарз бўлган, намоз эса муборак меърож кечасида, Арши аъло устида фарз қилинди.
Аллоҳ таоло севимли Ҳабиби, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳузурига чорлаб, хос даргоҳида, Ўзига энг яқин ҳолда ва мақоми Тадаллода намозни фарз қилди.
Намозга қаратилган катта эътибор қаршисида, бошқа фарз амалларга бўлган эътибор, унинг ўндан бири ҳам бўлмади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар: “Намоз диннинг устунидир”.
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари
Денов тумани «Имом Бухорий» жоме масжид имом ноиби Р. Уринов