Ғайб – бу Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан ўзга ҳеч ким билмайдиган сирдир.
Пайғамбарлар алайҳимуссалом ҳам ғайбни асло билмайдилар.
Лекин, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзи хоҳлаганча уларга ғайб нарсаларини билдириб қўяди ва бу у зотларга ва уларга эргашганларга мўъжиза бўлади.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилган:

«У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмайди.
Магар Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар. Албатта Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўядир».

[Жин сураси: 26-27-оятлар].

Ғайбдан огоҳлик, ундан хабар бериш даъвосидагилар жуда кўп бўлган ва бўлаверади.

Илло, ушбу ғайб сирлари фақатгина Ҳақ таологагина хосдир. Ҳеч ким ҳеч қачон асло ва асло ғайбни била олмайди.

Ҳаттоки, танлаб олинган пайғамбарлар ҳам фақатгина Аллоҳ истаганича била олишади халос.

Шундай экан, бугунги кундаги фолчилар, башоратчилар ва ҳоказоларнинг иддаолари ғирт сафсатадир, ўзга нарса эмас.

Уларга алданиб, пул тўлаб юрганлар ҳолати ачинарлидир.

Уларга ишониб энг яқинларидан гумонсираб юрганларга ачинасан киши.

Улар буюрган (мошова худойи, тугун гўжа, етти чўзма каби) таомларни пишириб, кимларгадир едириб юрганлар гуноҳларни пулга сотиб олаётганларини билсалар эди.

Унутмайлик, бунақа фолчию – башоратчилар, ромчию – қушночлар ёлғончию – фирибгарлардир, бошқа нарса эмас.

Абдумўмин Абдулазизов

КИМЛИГИМНИ БИЛАСАНМИ?

  • Ўв сен. Мени кимлигимни, ким билан гаплашаётганингни биласанми?
  • Биламан. Аввалинг нутфа, охиринг мурда.

Мансаб, бойлик, насаб, ҳасаб, чирой ва ҳоказолар сабабли бошқаларга такаббурлик қиладиган, уларга менсинмай қарайдиганларнинг барчаси ҳам шундайдир.

Аввали ўзи жирканадиган нутфа ва охири қабрдаги сасиган мурда.

Денов туман «Имом Бухорий» жомеъ масжиди имом ноиби

Абдулазизов Абдумўмин

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here