Тинчликни энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.Қуръони каримда Иброхим а.с.нинг Макка ҳақида қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз. У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади:   “Эсланг: Иброҳим: “Эй, Роббим, бу (Макка) ни тинчлик шаҳри қилган ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига  ишонувчиларга (турли) мевалардан ризқ қилиб берилган (Бақара 126).

Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойда яна тинчлик сўраб, дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўраганларидан тинчликнинг ризқланганда муҳимроқ, улуғроқ неъмат экани маълум бўлади.  Тинчлигини йўқотган юртни ҳудди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов дарахтлари-ю, анҳорлари бўлмасин, у ҳудди харобага айланган, биров ундан манфаат  ва на хотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атрофдаги мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир. Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ униб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг ана шу тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади.Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади.

Харим ан-Наимдан Хажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”.У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.    Тичлик-барча давлатлар ва жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар қилинади.

Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу нематни миннат қилиб зикр қилади: “Улар ўзларининг атрофларидаги одамлар қирғинга учраб турган бир пайтта, “Биз Маккани” осойишта харам қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?”. (Анкабут 67)        Қурайш сурасида ҳам Аллох таола Макка аҳлига берган икки неъматини эслатади: “Мана шу уй (Каъба) нинг парвардигорига ибодат қилинсинлар! Зеро, (У) уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва ҳавф (ва хатар) дан ҳотиржам қилди.(Қурайш 3-4)

Тичлик неъмати- инсоният уни сақлашлик учун ҳох қимматли бўлсин, ҳоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сақлашига ҳақли бўлган улкан неъматтир!    Бу неъмат бардавом бўлиши учун унинг сабалари, уни тутиб турувчи омиллири ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.Шуларнинг асосийсива энг улуғи Аллохга иймон келтириш ҳисобланади.  “Аллох шукрни қабул этувчи ва билувчи зотдир.” (Нисо;147)

Демак иймон ва шукр тинч ҳаёт учун асосий омиллардандир.Бу неъматни сақлашни истасак доим тинч ва ҳитиржам ҳаёт кечирайлик десак , Роббимизга иймон келтириб, ана шу иймоннинг тақозасида ҳаёт кечирайлик. Роббимиздан келган эслатма ва насиҳатларни унутмайлик. Акс ҳолда Аллоҳ таоло огоҳлантириб айтадики:    Улар эслатилган нарсадан (катта) бир қисмини унутдилар. Шундан кейин уларнинг ўрталарида қиёмат кунигача адават ва нафрат қўзғатдик . (Моида 14) Тичликнинг бузилишига бандаларнинг ўз Роббиларидан келган эслатмани унутишлари сабаб бўлар экан. Тинчликни сақлашлик учун кишиларни фарзанларни, айлларни, ҳуллас ҳар бир шаҳсни Аллоҳнинг итоатида тарбиялаш, Аллохга маъсият қилишган қайтариш лозим бўлади. Яни ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини йхши билиши ва унга амал қилиши лозимдир.Ҳалқимиз муқаддас динимизга ва соф динимиз ақидасига йўғрилган миллий урф-одатларимизга қанчалик мувофиқ ҳаёт кечиришса, шунча жиноятларни олди олинади, тинч ва осуда ҳаёт таминланади. Тўғри тафаккур қилиш тинчликни рўёбга чиқарилади. Тинчлик бардавом бўлиши учун фарзандларни, ёш авлодни ҳар хил бузуқ эътиқод ва нотўғри фикр юритишдан асрашишимиз лозим бўлади. Улар орасида бирор бир фаҳш, мункор иш тўғри ғояларни тарқалишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу борада динимиз шомил ва комил бўлиб, етарли кўрсатмаларни белгилаб берган. Бирор нарсани унутиб қолдирмаган.

Тинчлик бардавон бўлиши учун биздан талаб қилинадиган нарса ушбу неъматга шукр келтиришдир. Биз тинчлик учун лозим бўлган шукрни ва тинчликни сақлаб туриш учун керак бўлган ҳарокатни тўхтатмасак, Аллох таоло бизда хукм суриб турган тинчлик нематларини хавфга ўзгартирмайди.

Ҳар бир инсон учун тинчлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг, шароитимизнинг талабидир. Бу ҳақда Набий с саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар :

“Ким оиласи тинч жасади саломат ва ҳузури бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Бухорий, ал-адаб ал- муфрот).

Тинчлик, саломат ва моддий таъминот. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун бу неъматларнинг барчасига эришиб турибмиз. Бардавом бўлиши учун эса, уни сақлашимиз ва  қалб, тил аъзолар билан шукр қилишимиз лозим бўлади. Бугун жаҳонда рўй бериб турган нотинчликлардан ғафлатта қолмаслигимиз керак.Инсонни ҳалокатга учратадиган мусибатларнинг энг ёмони бу ғафлатдир. Ғафлат кўринмас касаллик. Биз ана шу ғафлат исканжасидан чиқишимиз керак. Мажбуриятлардан ғафлатда яшаш, Роббисининг , охиратнинг ватан олдидаги бурчидир ота-онанинг ҳаққидан Фарзанду-аҳли айл олдидаги мажбуриятлар қўшнилар ҳаққидан ғафлатда яшаш катта мусибатларнинг келишига сабаб бўлади.

Шунинг учун Аллоҳ таоло жаҳаннамга тушадиган унга ўтин бўладиган инсонларни Қуръони каримда баён қилиб шундай дейди.

“Жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини ўтин учун яратганмиз.Уларда  қалблар бор, (лекин) улар билан “англолмайди”. Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан “эшитмайдилар”. Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдир. Айнан ўшалар ғофиллардир. (Аъроф-179)”.  Дарҳақиқат айнан ўшалар ғофилардир.Чунки Аллоҳ таоло уларга мана шу аъзаларни хароб қилдилар, ҳаққини адо қилмадилар.Қалб ва ақл ҳақни англамаса, кўз ибрат назари билан қарамаса, қулоқ ҳақни тингламаса, уларнинг қиймати қанча?. Шунинг учун биз қандай ҳалатларда ғафлатда қолмай доим, ҳушёрлигимизни йўқотмаслигимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло бугун жахонда хусусан мустақил юртимизда тинчликни бардавом айласин. Халқимизни эса унинг қадрига етадиган, шукрини адо қиладиган ўзининг розилигини топадиган халқларнинг бўлишини мувофиқ қилсин.

 

Олтинсой туман “Саййид Муҳиддинхон” жомеъ масжид имом хатиби              С.Муҳиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here