РИЗҚ ҲАҚИДА
Аллоҳ таборак ватаоло ўзининг каломида: Ер юзидаги жонзот борки уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир «деб марҳамат қилинган.
Ризқнинг луғавий маъноси «кунлик овқат», «улуш», «ином» каби маъноларни англатади.Ер юзидаги қимирлаган жонзотларнинг ризқини этказиб туриши Аллоҳ таолонинг фазли карами ва эҳсондир.Ҳар бир жонзотнинг ризқини Аллоҳ таоло азалдан белгилаб қўйган. Сўфи Оллоҳёр бобомиз қисқа сатрларда баён қилиб берганлар.
Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас
Кетар қадринг қадрдин ҳаргиз ошмас
Белгилаб қўйилган ризқ Зиёда ва кам бўлмайди,барча жонзотлар ўзига қанча ризқ белгиланган бўлса ўшани олмасдан қолмайди,албатта тўлиқ олади.Ҳар бир махлуқотнинг ажали белгиланганидек ризқники ҳам белгиланган.
Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак ҳадиси шарифларида айтадиларки:
(Нажот топди бир одамки мусулмон бўлди ва ўзига етадиган ризқ ҳам берилди ва Аллоҳ таоло ўз берганига қаноат қиладиган ҳам қилиб қўйди )
Мусулмон бўлган ўзига етадиган ризқи ҳам берилган, ва ўша ризққа қаноат қилган банда нажот топди деганлар.
Инсоннинг нафаси ҳам кийими ва барча истеъмол қилган нарсаси ҳалол бўлсин ҳаром бўлсин унинг ризқи ҳисобланади.Чунки «Ақоид» китобларимизда «ҳалол» ҳам «ҳаром» ҳам ризқ дейилган.
Ризқ Аллоҳ таоло томонидан ато этилишига нисбатан асло харом дейилмайди,балки банда уни ман қилинган йўл орқали истеъмол қилгани учун, дунё ва охиратда ўзига зарар келтиргани учун харом дейилади.
Шу ўринда харом ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризқ экан нега уни еган одам жазо олиши керак? -деган савол пайдо бўлиши мумкин: бу саволга жавоб қуйидагича бўлади: Харомни еган инсон халолни қўйиб харомни танлагани учун жазоланади.Чунки Аллоҳ таоло мутлоқ ризқни ваъда қилган ва бандаларига ҳалол йўл билан топишга буюрган .
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Бақара» сурасининг 168- оятида:
«Эй одамлар Ердаги ҳалол пок нарсалардан тановвул қилингиз» деб марҳамат қилган.
Агар банда шайтонга ва нафси ҳавога эргашиб Аллоҳ таоло буюрган ҳалол йўлдан ризқ топишга уринмасдан ҳаром йўлдан ризқ топишга уринса Аллоҳ таоло ўша йўлдан ҳам унга эриштириб қўяверади.Лекин буйруғини бажармасдан ман этилган йўлни танлагани учун жазога гурифтор бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларда шундай деб марҳамат қилганлар: Эй одамлар ҳеч бирингиз ризқингизни мукаммал олмагунингизгача ўлмайсиз.
Ризққа шошилманглар Аллоҳ таолодан қўрқинглар чиройли талаб қилинглар сизларга нима ҳалол қилинган бўлса уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан тийилинглар деганлар.
Ҳакимлар айтадилар: Одамлар беш тоифага бўлинади.
Биринчи тоифа : Ризқни касбдан деб билади — улар Кофирлардир.
Иккинчи тоифа : Аллоҳдан ва касбдан деб билади- улар Мушриклардир.
Учинчи тоифа : Унга ризқ бериладими берилмайдими билмайди — улар Мунофиқлардир.
Тўртинчи тоифа : Ризқини Аллоҳдан деб билади аммо касби туфайли гуноҳ қилади ва Аллоҳнинг ҳаққини адо этмайди — улар Фосиқлардир
Бешинчи тоифа : Ризқини Аллоҳдан деб билади,касбини сабаб кўради,ҳаққини адо этади,ва Аллоҳга осийлик қилмайди- улар МЎМИНЛАРДИР.
Аллоҳ таолонинг 99 та исми бор шулардан бири Ар- Раззоқ исмидир маъноси кўплаб ризқ берувчи , ҳамма ризқларни ва унинг сабабларини яратувчисидир. Ар-раззоқ маҳлуқотларга ҳеч бир қийинчиликсиз, ёрдам сўрамасдан ризқ берувчи зотдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: Албатта оллоҳ ўзи ризқ берувчи , қувват эгаси тоқатлидир » деб марҳамат қилган. Демак Аллоҳ таоло инсонлару жинлардан ризқ сўрамайди балки уларга ризқни ўзи беради.Аллоҳдан инсонларнинг ирода қилгани итоат ва ибодатдир,инсонлар ва жинларни яратишдан мақсад ҳам шудир.
Али розияллоҳу анҳу: » Сендан ризқ сўраш талаб қилинган сенга жаннат сўраш амр қилинган » деб айтганлар. Инсон эса сўраш талаб қилинган нарсани тарк қилиб, тарк қилиши буюрилган нарсани талаб қилади,маъно шу кўп одамларнинг муаммосидир.
Хозирги кунимиздаги юрак қон томир ошқозон ва асаб касалликларидан аксари ўткинчи нарсаларга қайғуриаҳдан келиб чиқмоқда.Аллоҳ таоло тақдирига берган ризққа рози бўлмасликдан келиб чиқмоқда.
Инсон ҳамма нарса Аллоҳдан деб билсагина қайғурмайди касал бўлмайди.
Аллоҳ таоло: Агар улар тўғри йулда бўлишганида биз сувларини сероб қилардик .
Яна бир ояти каримасида; Агар қишлоқ аҳли иймон келтириб, тақво қилганларида эди биз уларга Осмон-у Ерни баракотини очиб қўяр эдик деб марҳамат қилган.
Демак биз бандалар Аллоҳнинг амрига итоат қилсак Аллоҳ ризқларимизни кенг қилиб қўяр экан .Агар фарзандингиз пулни исроф қиладигон бўлса унга кўп пул бермайсиз агар исроф қилмайдиган бўлса унга ишониб кўп пул бераверасиз.
Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилади :
Агар Аллоҳ таоло бандаларининг ризқини кенг қилиб қўйса улар ер юзида ҳаддан ошиб кетишади. Лекин у ўзи ҳоҳлаганига ўлчов билан туширади.у ўз бандаларидан хабардордир, кўриб турувчидир.
Агар Аллоҳ таоло ҳимматини қисмай мўл- кўл қилиб берса,дарров ҳаддан ошиб кетади. Мақтанишга, исрофгарчиликка, кибрга ўтади.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларига ризқни маълум ўлчов билан ўзигагина маълум бўлган ҳикматига кўра керакли миқдорда беради. Чунки у бандаларни фел- атворини яхши билади уларни ҳамиша кўриб кузатиб туради.
Инсон Аллоҳнинг ибодатида бўлиб, касбини маҳкам ушлаб, Хатога йул қўймай , Аллоҳга суяниб , ризқини Аллоҳдан билиб ва шу эътиқодда бўлиши лозим.
Қумқўрғон тумани “Шох Машраб”жоме масжиди
Имом ноиби Б.Умидуллаев